Бош саҳифаМахсусРоссиялик боғбонлар голубиканинг дастлабки партияларини етказиб беришни бошлашди
Махсус Янгиликлар

Россиялик боғбонлар голубиканинг дастлабки партияларини етказиб беришни бошлашди

EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларига хабарига кўра, ўтган ҳафтанинг охирида Россиянинг жанубий ҳудуди боғбонлари голубиканинг эртапишар навлари ҳосилини йиғишни бошладилар. Ва бугунги кунда ушбу резаворларнинг биринчи партиялари бозорга чиқарила бошланди. Шуниси эътиборга лойиқки, ушбу резаворни етиштириш Россия боғбонлари учун нисбатан янгилик ҳисобланади, боғбонлар фақат сўнгги бир неча йил ичидагина голубика плантацияларини фаол равишда барпо қилишни бошладилар.

Маҳаллий фермер хўжаликларининг эртапишар голубикалари нархи бугунги кунда жуда кенг диапазонда ўзгариб турибди – таклиф этилаётган меванинг калибри ва сифатига қараб 700 дан 1000 рублгача/кг ($9,54-13,63/кг)гача. Ҳозирги вақтда бозорда голубикаларнинг таъминоти анча чекланган: Россиянинг жанубий вилоятларидан ҳозирча фақат бир нечта мева етиштирувчилар ушбу маҳсулотларни таклиф қилмоқдалар.

Шунингдек ўқинг: Ставропол ўлкаси (РФ) фермерлари голубика етиштиришни ўзлаштирмоқда

Мева етиштирувчилар ушбу сегментдаги асосий муаммо уни реализация қилиш каналларида деб билмоқдалар. Ҳолбуки, бугунги кунда маҳаллий фермер хўжаликлари голубикалари ҳажми жуда оз бўлганлиги сабабли, чакана савдо тармоқлари импорт қилинадиган резаворлар билан ишлашни афзал кўришади. Кўпинча маҳаллий резаворларга қараганда улар анча арзон бўлади. Ҳозирги кунда Россия бозорига импорт қилинган голубиканинг асосий етказиб берувчилари Сербия ва Беларусь  ҳисобланади.

Россиянинг голубика етиштирувчилари ушбу ойнинг 20-саналарида бозорга йирик партияларни етказиб беришни режалаштирмоқдалар, шунда сотиш нархи пасайишни бошлайди ва импорт қилинадиган мевалар маҳаллий мевалар билан рақобатлаша оладилар.

Органик голубика етиштирувчилар кўпроқ фойда кўришлари мумкин, чунки улар ҳозирги вақтда ўз маҳсулотларини нархлар оралиғининг энг юқори қисмида таклиф қилмоқдалар. Бозорда мавсумнинг қизғин палласида ҳам органик резаворлар жуда кам, чунки бунақа мева етиштиришнинг харажати кўп. Шу боис фақат кам сонли фермер хўжаликларигина органик голубика етиштириш билан шуғулланадилар. Уларнинг сўзларига кўра, бугунги кунда органик голубикаларга бўлган талаб жуда юқори ва ҳосилнинг деярли 100 фоизига сотиб олувчилар билан шартномалар тузилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Россия иссиқхоналарида сабзавот етиштириш деярли 8,5 фоизга ўсди

EastFruit

Грузиялик ёнғоқ етиштирувчилар маҳсулот сифатини ошириш ва премиум сегментга ўтишни мақсад қилишмоқда

EastFruit

Марказий Осиё: картошка, пиёз ва сабзининг энг паст ҳамда энг юқори нархлари қаерда?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин