Бош саҳифаЯнгиликларСтаврополь ўлкаси (РФ) фермерлари голубика етиштиришни ўзлаштирмоқда
Янгиликлар

Ставрополь ўлкаси (РФ) фермерлари голубика етиштиришни ўзлаштирмоқда

Сўнгги йилларда Ставрополь ўлкасидаги (РФ) фермерлар сархил меваларни етиштириш билан фаол шуғулланмоқда. Мазкур мевалар фақатгина ҳудудда анъанавий тарзда етиштириладиган қулупнай, малина, смородина, крыжовникдан иборат бўлмай, балки ежевика, ежемалина, облепиха каби меваларни ҳам етиштирилмоқда.

Истеъмолчиларнинг хорижий экзотик меваларга бўлган талаблари Ставрополь фермерларини мева-сабзавотларни янги турларини етиштиришни ривожлантириш йўлида жиддий амалий қадамлар қўйишга ундайди. Хусусан, голубика етиштириш ҳам шулар жумласидандир.

Ушбу соҳада илк бора 2020 йили голубиканинг 17 хил эртаги ва кечки навларини 1,5 гектар ерга эккан фермер кочубеевскийлик Александр Фролов бўлди. 2019 йилда Александр «Агростартап» давлат дастури доирасида грантни қўлга киритиб, маблағларига кўчат экиш учун ускуналар сотиб олди. Меваларга дастлабки ишлов бериш учун бино қуриб, айни пайтда илк ҳосилни йиғиб олмоқда.

“Бугунги кунда қулупнай билан ҳеч кимни тааажжубга солиб бўлмайди. Лекин голубика – бу бизнинг ҳудуд учун янги резваор мева ҳисобланади. Шу боис мен голубика етиштиришни синаб кўришга қарор қилдим. Боз устига, голубикага бозорда рақобат йўқ. Ҳозиргача унинг 3300 туп кўчатини экдим. Аммо бу билан тўхтаб қолмайман, голубика етиштиришни янада кенгайтиришни режалаштиряпман. Шу билан бирга уни музлатиш ва қайта ишлаш ҳақида ҳам ўйлаяпман , – дейди Александр Фролов.

Ставрополь ўлкасининг иқлими голубикани етиштириш учун унча мос келмайди. Табиатда бу ўсимлик торф тупроқларини танлайди, деб ёзади Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

“Голубика рН миқдори бешдан паст бўлган ишқорли тупроқларни хуш кўради. Аниқроғи, бу ишқор микоризал замбуруғларга керак бўлиб, улар голубикаларга озуқа моддаларини сингдиришга ёрдам беради. Кочубеевский округида тупроқларнинг ишқорлилиги 6-7 рН даражасида, шунинг учун доимо торф сотиб олиб, кўчатлар остига сепишим керак бўляпти. Шунингдек, голубикаларга жуда кўп сув керак, боиси кучли қурғоқчиликда ўсимликни камида ҳафтасига бир марта мўл-кўл суғориш керак”, – дейди Александр Фролов.

Голубика кўчатлари экилганидан кейин ўзини оқлади ва биринчи ҳосил Александр Васильевичнинг томорқасида пишиб етилди. Биринчи мавсумда 500 кг голубикаларни йиғиб олишни режалаштирмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Пластик ўрнига бодринг – АҚШда салқин ичимликлар учун еса бўладиган идишлар таклиф қилишди

EastFruit

Украина компанияси Малайзияга органик голубика экспорт қила бошлади

EastFruit

Мутахассис фикри: Сабзавотларни яхши қайта ишлаш хомашё сифатига боғлиқ

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин