Бош саҳифаМахсусРоссияда шафтоли йиғим-терими мавсуми бошланди
Махсус Янгиликлар

Россияда шафтоли йиғим-терими мавсуми бошланди

Ушбу ҳафтада Россиянинг жанубий вилоятларидаги боғбонлар шафтоли йиғим-теримини бошлашди, деб хабар бермоқда EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари. Ушбу мевани йиғиб-териб олиш кампанияси жорий мавсумда ўтган йилгидан камида 10 кун кечроқ бошланди. Бунга сабаб, совуқ ва узоққа чўзилган баҳор фаслидир. Шу билан бирга, баъзи бир истиснолардан ташқари,  шафтолининг сифатли турлари деярли зарар кўрмади ва боғбонларнинг фикрига кўра, умумий ҳосил ўтган йилгидан паст бўлмайди.

Шунингдек ўқинг: Россиянинг боғдорчилик компанияси 107 гектар майдонга дўлдан ҳимояловчи мослама ўрнатди

Маҳаллий фермер хўжаликларида етиштирилган шафтолининг биринчи партиялари нархи 60-100 рубл / кг (0,82-1,36 доллар / кг) оралиғида ўзгариб туради. Бу нарх ўтган йилга нисбатан ўртача 18 фоиз арзонроқ. Шу билан бирга, ушбу данакли мевани етиштирувчилар бозорда Туркия ва Марказий Осиёдан импорт қилинадиган катта миқдордаги шафтоли (нархи 100-120 руб/кг, 1,36-1,63 доллар/кг) борлиги унинг юқори нархларда сотилишига йўл қўймаслигини таъкидлашмоқда.

Бугунги кунда маҳаллий фермер хўжаликлари шафтолини фақат кичик партияларда сотяпти. Боғбонларнинг бозорга оммавий чиқиши шу ойнинг ўрталарига яқинроқ саналарга мўлжалланмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистон “Россия – Ўзбекистон” агрологистик коридорининг таркибий қисмига айланади

EastFruit

2021 йилда Грузиядан голубика экспорти 47% га ошди

EastFruit

Молдовада мавсум бошидаёқ олхўри нархлари ўса бошлади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин