Бош саҳифаЯнгиликларРоссиядаги боғдорчилик компанияси 107 гектар майдонга дўлдан ҳимояловчи мослама ўрнатди
Янгиликлар

Россиядаги боғдорчилик компанияси 107 гектар майдонга дўлдан ҳимояловчи мослама ўрнатди

Липецк шаҳри (Россия)даги олма етиштирувчи «Aгроном-Сад» компанияси 107 гектар боғга дўлдан ҳимояловчи мослама ўрнатди.

Компания режаларига кўра, ушбу мослама, яъни тўр боғларни нафақат дўлдан, балки офтоб уриши, қушлар ва йирик зараркунандалардан ҳимоя қилади. Сербияда ишлаб чиқарилган ушбу ҳимоя тизимини ўрнатиш учун тахминан олти ой керак бўлди. Келгусида селекция ишлари олиб борилаётган боғнинг 5 гектарлик тажриба участкасига ҳам ҳимоя тўри ўрнатилади, деб хабар бермоқда FruitNews компания матбуот хизматининг маълумотларига таяниб.

Компания матбуот хизмати, шунингдек, дарахтлар мева бериш палласига ўтиши биланоқ – боғдаги ривожланиш босқичининг иккинчи ё учинчи йилларида ёш дарахтлар устига тўр ёпилишини айтди. Тўрлар классик қия усулда ўрнатилади, бу эса дўлнинг дарҳол қаторлар орасига тушишини таъминлайди.

Шунингдек ўқинг: Россияда эртаги олма бир йил аввалги кўрсаткичдан 34 фоиз арзонроқ

«Дўлга қарши тўр – экологик жиҳатдан энг қулай ва самарали усул бўлиб, экинларни атроф-муҳитнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилади. Бундай ишончли ҳимоя юқори ҳосил олишимизни кафолатламоқда – мевалар мазали ва фойдали бўлибгина қолмай, нуқсонсиз ва бежирим ҳам бўлади», дейди «Aгроном-Сад» бош директори Aлексей Волочай.

Компания аввал ҳам 87 гектарлик ерга дўлдан ҳимояловчи тўр ўрнатган эди. Боғдорчилик мутахассисларининг қайд этишича, тўғри ишлатилса ва ўз вақтида техник ҳолати назорат қилинса, бундай тўр 400 кг/м2 гача бўлган юкка бардош бера олади ва 20 йилгача хизмат қилиши мумкин. Яқин келажакда ушбу ҳудуддаги ҳимояловчи тўр таъмирланиб, қисман янгиланиши кутилмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

2022 йилда «Магнит» тармоғи Ўзбекистондан мева-сабзавотлар импортини икки баробар оширди

EastFruit

Тошкент вилоятида мева-сабзавот етиштириладиган майдонлар 8,3 минг гектарга кенгайтирилади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин