Бош саҳифаЯнгиликларРоссияда қурғоқчиликка чидамли смородина (қорағат)нинг янги тури рўйхатдан ўтказилди
Янгиликлар

Россияда қурғоқчиликка чидамли смородина (қорағат)нинг янги тури рўйхатдан ўтказилди

Россия Федерациясидаги селекцион ютуқларнинг давлат реестрини 2021 йилда Свердловск боғдорчилик селекцион станцияси (Россия Фанлар академиясининг УрФAНИЦ УрО таркибига киради) қора смородина (қорағат)нинг янги «Пилот»  нави билан тўлдирди.

Янги навнинг асосий хусусияти – қурғоқчиликка чидамлилигидир. Ўсимлик  тупроқ ва ҳаво қурғоқчилигига бардошли бўлибгина қолмай, иссиқ таъсирида кичрайиб кетмайдиган мевалар  беради. Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумотларига кўра, ушбу мева таркибида ўртача 200 статистик кўрсаткичга нисбатан С витамини миқдори мўл – 320 мгдир.

«Пилот» номли мазкур янги нав Москванинг «Валовая» навидан ҳосил бўлган. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар 1994 йилда, эркин чангланишдан уруғларни экишга ўтиш билан бошланган. 1998 йилда биринчи мева беришидаёқ, кўчат элита сифатида танланди. Ушбу нав Давлат навлари синовига 2008 йилда йўналтирилган. Синов иқтисодий фойдали хусусиятлар комплекси бўйича ўтказилди. Янги нав ўртача муддатда пишиб етиладиган, унсимон-шудринг ва куртак канага чидамли, йирик мевали (резавор ҳажми 4 граммгача), пўсти ўртача қалинликда ва ширин-нордон таъмга эга. Таркибидаги шакар миқдори 8,4%, кислота эса 2,9%. У универсал бўлиб, сархил ҳолатда ҳам, қайта ишланган маҳсулот сифатида ҳам истеъмол қилиш мумкин»,  дейди Свердловск боғдорчилик селекцион станциясининг катта илмий тадқиқотчиси, қора қорағатнинг «Пилот» нави ҳаммуаллифи.

Шунингдек ўқинг: Украинанинг резавор экинлари селекцияси – бу кимга керак?

Навни давлат комиссияси  синовларидан ўтказиш 13 йил давом этди, яъни синов ишлари 2008 йилда бошланган эди. Мутахассислар экинни барча  хусусиятлар бўйича текширишди: пишиб етилиши, ҳосилдорлиги, касалликка чидамлилиги, меваси ҳажми, таъми ва ҳоказо. Ишлаб чиқариш мақсадидаги синовлар учун «Пилот» турли хил тупроқ-иқлим зоналарида, хусусан, Ўрта ва Жанубий Урал ҳамда Олтойда экиб-ўстирилди, ўрганилди.

Янги нав қурғоқчиликка чидамлилигидан ташқари, совуққа ҳам бардошли экани, меваси йириклиги ва юқори ҳосилдорлиги билан алоҳида ажралиб туради – Свердловск вилоятида йиғим-терим гектарига 180 центнерга етди.

Қорағатнинг «Пилот» навини бугун Свердловск боғдорчилик селекцион станцияси ҳамда Свердловск, Челябинск вилоятларидаги йирик питомниклардан харид қилиш мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Мева сақланадиган омборхоналар қуриш ва уларни модернизациялаш – Россия боғдорчилиги ривожининг устувор йўналиши

EastFruit

Сўнгги бир ҳафта ичида Ўзбекистондан шафтоли экспорти кескин ўсди: бунинг сабаблари нимада?

EastFruit

Молдова мева етиштирувчилар ассоциациялари навларни синаш ва рўйхатдан ўтказиш борасидаги давлат сиёсатини ўзгартириш тарафдори

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин