Бош саҳифаЯнгиликларУкраинада резаворлар селекцияси – бу кимга керак?
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Украинада резаворлар селекцияси – бу кимга керак?

Мамлакатнинг ўзида яратилган навлар унинг озиқ-овқат хавфсизлиги учун арзон ресурс, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун рақобатда устунликдир. Бундан ташқари, селекция соҳасида дунёдаги жараёнлар шуни кўрсатмоқдаки, нав – инновацион тижорат маҳсулоти ҳисобланади. Бу сотиш лозим ва бундан даромад олиш мумкин бўлган инновация.

Украина аграр фанлар миллий академиясининг (АФМА) илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Александр Ярашенко ФАО ва ЕТТБ кўмагида ташкил қилинган FTrade Berry Club 2021 резавор мевалар конференциясида айтиб ўтди. Тадбир ташкилотчиси: “АПК-Информ: сабзавотлар ва мевалар” лойиҳаси. Sapienza халқаро мева-сабзавот таҳлилий платформаси, агромедиа-агентлиги конференциянинг ахборот ҳамкори ҳисобланади.

“Ички бозорда мавжуд бўлган навлар билан ишлаш доим яхши. Айниқса, агар улар сифатли бўлса ва барча талабларга жавоб берса. Маҳаллий навлар бошқа давлатларда яратилган ва ўз муаллифлик ҳуқуқига эга бўлган навлардан кўра арзонроқ ресурс саналади. Улар Украина бозорини инобатга олган ҳолда ҳар доим ҳам тарқатиш ёки умуман, сотиш ҳуқуқини тақдим қилавермайдилар. Шу сабабдан, ўз нав тўпламларига эга бўлишимиз – мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдир”, дейди Александр Ярешенко.

Навлар Украинада рўйхатдан ўтганини, яъни тарқатиш учун расман рухсат берилганини текшириш бўйича 2 та асосий ҳужжат бор:

Украинада асосий реза экинлар қанча майдонларда етиштирилади?

Мутахассиснинг фикрича, ҳақиқий манзарани ҳеч ким айтиб бера олмайди, чунки расмий статистикада акс этган маълумотлар жиддий шубҳа уйғотади. Реза экинлар бозори устида олиб борилган қўшма тадқиқот («Фруктовый проект» МЧЖ, Босый О.В., Ярещенко А. Н.) маълумотларига кўра, ҳозир Украинада 3,5 минг гектарга яқин голубика экилган майдонлар мавжуд. Давлат статистика қўмитаси маълумотларида эса бу рақам икки ярим баравар кам – 1,2 гектар. “Эҳтимол Давлат статистика қўмитаси кенгайиб бораётган майдонларни шунчаки ҳисобга олиб улгурмаяпти. Аслини олганда, бу жуда қизиқ ҳолат. Чунки 2005 йилга қадар ушбу экин тури ҳақида биров билмаган. Расман, плантациялар 2005-2006 йилларда вужудга кела бошлаган. Ҳозирда резаворлар экинларнинг 40 фоизини, қулупнай эса 18 фоизини ташкил қилмоқда”, дея таъкидлади Украина аграр фанлар миллий академиясининг (АФМА) илмий ишлар бўйича директор ўринбосари.

Қулупнай, малина ва голубика кўчатларини ишлаб чиқариш, навлар кесимида (2020 йил)

Малиналарнинг учдан бир қисмини британ селекциясига мансуб “Глен Эмпл” нави ташкил этади. Маҳаллий навлар эса, афсуски, бозорни бериб қўймоқда.

Қулупнай бўйича вазият бироз яхши. Реестрда кўплаб – 65 та нав мавжуд. Тўртта асосий сорт бутун ассортиментнинг ярмини ташкил этади, уларнинг 2 таси маҳаллий селекция натижасидир.

2020 йилда асосий голубика нави “Дюк” навининг деярли нусхаси бўлган “BB001” бўлди.

Украина селекцияси қай аҳволда?

“Украинада ҳажмлар камаймоқда, давлат селекция дастурлари қисқариб бормоқда. Селекция билан машғул Украина муассасалари кўп эмас. Қолаверса, ходимлар сонининг қисқариши билан иш ҳажми ҳам камайяпти. Мутахассислар кам, шу боис ишлар охирига етказилмай тўхтаб қолмоқда.  Муайян йўналишлар бутунлай ёпилган. Бу эса катта хавотир уйғотади. Асосан хорижий навларни рўйхатдан ўтказадиган хусусий аризачи-компаниялар, селекционер жисмоний шахслар пайдо бўляпти. Бироқ украин навлари ҳам йўқ эмас. Бозорда нисбатан янги экинлар пайдо бўлганини тушунамиз: ўша голубика ёки учқат (жимолость) борасида ҳам шу пайтгача Украинада шуғулланилмаган, шунинг учун улар бўйича ишлар бир неча йил аввал бошланган. Натижа албатта бўлади. Украинада голубика, маймунжон ва учқат устида фаол иш олиб бориляпти”, дея хулоса қилди Александр Ярешенко.

Шунингдек ўқинг: Резаворлар бизнеси: замонавий дунё трендлари ва Украина селекциясининг устун жиҳатлари

Дунё селекциячилигида қандай трендлар устун?

Навга нисбатан сотилиши мумкин ва шарт бўлган инновацион тижорий маҳсулот сифатида қараш лозим. Аста-секин бутун дунёда селекция соҳаси хусусий секторга ўтмоқда. Бундан ташқари, ҳар йили юқори сифатли резаворлар, ташишнинг қулайлиги, жойлаштириш имконияти, касалликларга чидамлилик сингари бозор талаблари кучайиб боряпти. Ушбу ўсиб бораётган талаблар селекционерларга биринчи навбатда қайси йўналишда иш олиб бориш кераклигини кўрсатиб туради. Александр Ярешенконинг сўзларига кўра, бугунги кунда селекциядаги асосий дунё тренди тижорий кооперация (селекция консорциумлари/қўшма лойиҳалар) ҳисобланади. Кўплаб Европа мамлакатларида бундай кооперация муваффақият билан ривожланмоқда, бозорни ҳам олдинга бошламоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Испан селекционерлари бинафшаранг брокколи навини яратишди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин