Бош саҳифаЯнгиликларРоссия бозорида бодринг нархи ўсишда давом этмоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Россия бозорида бодринг нархи ўсишда давом этмоқда

EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг хабарига кўра, Россияда иссиқхона бодрингига бўлган талаб сезиларли даражада ошиши, шунингдек, ушбу маҳсулотни етказиб беришнинг сезиларли қисқариши маҳаллий иссиқхона мажмуасига бу ҳафта ҳам мазкур сегментдаги сотиш нархларини ишончли тарзда ошириш имконини бермоқда. Бозорнинг асосий иштирокчилари фикрига кўра, ҳозирги вақтда Россиядаги иссиқхона мажмуаларининг кўпчилиги савдо мавсуми тугаганини эълон қилди ва фақат кам сонли фермер хўжаликларигина савдони амалга оширмоқда.

Бугунги кунда иссиқхона комбинатлари бодрингни 110-165 рубл/кг (1,49-2,24 доллар/кг)дан жўнатишга тайёр. Бу ўтган иш ҳафтаси охирига нисбатан ўртача 16% қиммат нархдир. Фермерларнинг сўзларига кўра, бугунги кунда ушбу маҳсулотни маҳаллий комбинатлардан етказиб бериш жуда кичик ҳажмда ва барқарор эмас. Шу тариқа, бир қатор фермер хўжаликлари аввалги товар айланмаси якунланганини эълон қилди. Қолган стационар иссиқхоналарда эса совуқ ҳаво туфайли бодринг пишиб етилиши анча секинлашди.

Ҳозирча савдогарлар маҳаллий маҳсулотлар танқислигини хориждан келтирилган бодринг ҳисобига тўлиқ қоплай олмаяпти, чунки, импорт маҳсулот етказиб бериш анчайин беқарор. Айни пайтда импорт қилинган бодринг 100 рубл/кг (1,36 доллар/кг) дан сотилмоқда ва Эрон асосий етказиб берувчи ҳисобланади.

Натижада, бугун Россия комбинатлари бодрингни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 10% қимматроқ сотмоқда. Шу билан бирга, бозорнинг асосий иштирокчилари (аксарияти) ушбу маҳсулот нархи янада ошишини истисно қилишмаяпти, чунки, ушбу сегментдаги талаб яқинлашиб келаётган байрамлар муносабати билан ўсишда давом этмоқда ва бодринг бўйича таклиф, аксинча, пасаймоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан пиёз экспорти вақтинчалик чекланди

EastFruit

Пиёз — сабзавотлар нархи ўсиши бўйича мутлақ етакчи

EastFruit

Вьетнамда олтин қуймаси шаклидаги тарвузлар 65 доллардан сотилмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин