Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистонда сабзавот омборхоналари қурилишининг давлат томонидан қўллаб-қувватлови кучайтирилиши таклиф қилинмоқда
Янгиликлар

Қозоғистонда сабзавот омборхоналари қурилишининг давлат томонидан қўллаб-қувватлови кучайтирилиши таклиф қилинмоқда

Жорий йил бошидан бери Қозоғистонда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи 10,3 фоизга ошди. Энг катта ўсиш сабзавот, импортга боғлиқ маҳсулотлар, шунингдек, экспортга талаб юқори бўлган товарлар мисолида намоён бўлди. Бу хусусда Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири Бахит Султонов маълум қилди, деб ёзади ElDala.kz.

Вазир етарли миқдордаги сабзавот омборхоналарини қуриш орқали маҳаллий сабзавот маҳсулотлари етказиб берилишини таъминлаш ва нархларни барқарорлаштириш мумкин, деб ҳисоблайди.

«Сабзавот омборларининг жисмоний ва маънавий жиҳатдан эскирганини инобатга олган ҳолда инвестицион субсидиялаш меъёрини 25% дан 50% гача ошириш керак. Бу бизнесни рағбатлантиради, ҳосилни етарли миқдорда ушлаб туради ва нархлар кескин кўтарилишига йўл қўймайди”, деди Бахит Султонов.

Шунингдек, унинг фикрича, ижтимоий-тадбиркорлик корпорациялари ўртасида товар етказиб бериш бўйича ҳудудлараро аниқ ҳамкорликни таъминлаш зарур.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистонда сабзавот нархини барқарорлаштириш учун нималар режалаштирилмоқда?

Ҳозирги вазиятга келсак, Бахит Султонов, картошка нархи максимал ўсган пайтга нисбатан 26 фоизга тушиб кетганини қайд этди. Aвгуст ва сентябрь ойларида шимолий ҳудудларда оммавий йиғим-теримдан кейин нархлар яна пасайиши кутилмоқда.

Сабзидан 577 минг тонна ҳосил олиниши тахмин қилиняпти. Йиғим-теримдан сўнг Савдо вазирлиги нархлар сезиларли пасайишини кутмоқда. Худди шунингдек, август ойи охирига қадар пиёз ва карам нархи арзонлашуви ҳам башорат қилинмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Музлатилган резавор ва мевалар бозори 2023/24 йилги мавсумга тайёрми?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин