Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистонда сабзавот нархини барқарорлаштириш учун нималар режалаштирилмоқда?
Янгиликлар

Қозоғистонда сабзавот нархини барқарорлаштириш учун нималар режалаштирилмоқда?

Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири Бахит Султонов сабзавотлар нархини барқарорлаштириш имконияти борлиги ҳақида ўз фикрини билдирди. У Қозоғистон сабзавотларини экспорт қилишда квоталар жорий этишни таклиф қилмоқда, деб ёзади «КазахЗерно.kz».

Амалдор ўз таклифини ҳукумат йиғилишида билдирди. Унинг сўзларига кўра, ҳар йили сентябрдан декабргача Қозоғистон Республикаси билан чегарадош давлатларнинг сабзавотларга бўлган талаби ошади. Маҳсулотларнинг назоратсиз четга чиқиб кетишини тўхтатиш ва уни экспорт қилиш учун квоталар жорий этиш зарур.

Шунингдек, кенгашда вазир барча йиғилганларнинг эътиборини мамлакатдаги сабзавотларни сақловчи омборлар эскириб кетганлиги масаласига қаратди. Ҳосилни сақлаш ва бозорда нархлар ошишининг олдини олиш учун у субсидияларни 50 фоизгача оширишни таклиф қилмоқда.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистон “Россия – Ўзбекистон” агрологистик коридорининг таркибий қисмига айланади

Қозоғистонда баъзи сабзавотларнинг нархи ошиши давом этмоқда. Масалан, пиёз нархи 2021 йилнинг январидан бери 29 фоизга, карамнинг нархи эса 22 фоизга кўтарилган. Август ойининг охирида уларнинг нархини пасайиши кутилмоқда, чунки фермерлар оммавий йиғим-терим ишларини бошлайди. Ундан ташқари, сабзининг арзонлашиши ҳам кутилмоқда, ҳолбуки, сабзи ҳосилининг йиғим-терим кампанияси аллақачон бошлаб юборилган. Жами 577 минг тонна сабзи ҳосили йиғиб олиниши кутилмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин