Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистонда пиёз экспортига таъқиқ ўрнига квота жорий қилиниши мумкин
Янгиликлар

Қозоғистонда пиёз экспортига таъқиқ ўрнига квота жорий қилиниши мумкин

Қозоғистон пиёз экспортига илгари жорий қилинган таъқиқни бекор қилиб, ушбу сабзавот экспортига квота жорий қилиши мумкин.  Илгарироқ фермерлар мавжуд захирани ички бозорда сотиб тугата олмаслиги, пиёзнинг бир қисми омборларда чириб кетиши эҳтимоли юқорилигини айтиб, экспортга таъқиқни бекор қилишни сўраган эди.

Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги иккита қарор лойиҳасини эълон қилди.  Бири пиёз экспортига жорий таъқиқни бекор қилиш ҳақида бўлса, иккинчиси 2023 йилнинг 28 апрелига қадар ушбу маҳсулот экспортига миқдорий чекловлар жорий қилиш ҳақида, деб хабар бермоқда ElDala.kz.

Қозоғистон Республикаси ҳудудидан ЕОИИ ва бошқа мамлакатларга пиёз экспортига миқдорий чеклов (квота)лар 20 минг тонна миқдорида режалаштирилган. Ушбу қарорнинг жамоатчилик муҳокамаси 29 мартга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 28 январдан эътиборан, пиёз экспортига уч ойлик муддатга таъқиқ жорий этилган эди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин