Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистонда картошка етиштириш ҳажми 2022 йилда деярли 12 фоизга ошди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Қозоғистонда картошка етиштириш ҳажми 2022 йилда деярли 12 фоизга ошди

Қозоғистонда сабзавотнинг барча турлари бўйича 2022 йилги мавсумда ҳосил ҳажми ўсиши кузатилмоқда. Хусусан, картошка етиштириш ҳажми 11,9 фоизга ошган. Мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирининг сўзларига кўра, Қозоғистон картошка билан ички бозорни таъминлаш баробарида қўшни давлатлар эҳтиёжларини ҳам қондира олади, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари «Казинформ» Халқаро ахборот агентлиги ҳаволасига таяниб.

«Жорий йилда картошка етиштириш ҳажми 4,2 миллион тоннадан 4,7 миллион тоннага ошди. Сабзавот гуруҳидаги барча турлар бўйича ҳосил ҳажми ошиши кузатилмоқда. Етиштирилган маҳсулотлар сифати жуда яхши”, деди Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев журналистларнинг Қозоғистонда қишки сабзавотлар захираси етарлими деган саволига жавобан.

Мамлакат бош аграр идораси раҳбарининг сўзларига кўра, айни пайтда маҳаллий қишлоқ хўжалиги вакиллари омборларга маҳсулот жойлаштирмоқда.

«Картошка билан нафақат ўзимизни, балки қўшниларни ҳам таъминлай оламиз. Ўзбекистон ва Россия бизнинг маҳсулотни импорт қилади. Сабзавотларимиз ички бозорда етарли бўлиши учун вазиятни назорат қиламиз. Ҳозир бизда ҳеч бир шубҳа йўқ — сабзавотлар етарли бўлади. Йил жуда яхши бўлди. Биз ички ва ташқи бозорларни ҳам таъминлай оламиз”, деди ишонч билан вазир.

2022 йилнинг сентябрь ойи бошида EastFruit Қозоғистон Республикасида картошка экини майдонлари кўпайиши ҳақида ёзган эди. Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, 2022 йилда картошка етиштириладиган майдонлар деярли 200 минг гектарни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 2 фоизга кўпдир. Бу йилги ҳосил ўтган йилги ҳажмлардан ошиб кетиши, маҳсулотнинг ортиқчасини эса экспортга юбориш прогноз қилинган эди.

2022 йилнинг октябрь ойи охирида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида савдо ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди. Қозоғистон товарларини Ўзбекистонга экспорт қилиш бўйича қатор қарорлар қабул қилинди. Хусусан, томонлар Қозоғистон картошкасини Ўзбекистон томонининг ихтисослашган компаниялари орқали экспорт қилиш бўйича келишувга эришди.  Қозоғистон Савдо ва интеграция вазири Серик Жумангариннинг сўзларига кўра, Қозоғистон цивилизациялашган шартларда 500 минг тоннагача картошка экспорт қилишга тайёр.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Исроилнинг «Orri» мандаринлари кундан-кунга талабгир бўлиб бормоқда

EastFruit

Қозоғистон Тожикистон билан 6 минг тонна пиёз етказиб бериш бўйича шартнома имзолади

EastFruit

Влад Ведрашко: «Узумзорлар барпо этмоқчи бўлсангиз, аввало, савдо имкониятларини таҳлил қилинг» (видео)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин