Бош саҳифаЯнгиликларҚозоғистон Ўзбекистонга 500 минг тоннагача картошка экспорт қилишга тайёрлигини маълум қилди
Янгиликлар

Қозоғистон Ўзбекистонга 500 минг тоннагача картошка экспорт қилишга тайёрлигини маълум қилди

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида савдо бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди. Яқинда бўлиб ўтган музокараларда Қозоғистон товарлари экспорти ва транзитига доир қатор қарорлар қабул қилинди.  Бу ҳақида Қозоғистон Республикаси ҳукумати матбуот хизмати маълумотларига таяниб, ElDala.kz хабар бермоқда.

Хусусан, Қозоғистонда етиштирилган ем-хашак экинлари, чорва озуқаси ва тухум транзитига рухсатнома бериш муддатларини қисқартириш масаласи юзасидан ижобий қарор қабул қилинди. Томонлар Қозоғистон картошкасини Ўзбекистонга экспорт қилиш бўйича ҳам келишиб олди. Серик Жумангариннинг сўзларига кўра, Қозоғистон цивилизациялашган шартларда 500 минг тоннагача картошка экспорт қилишга тайёр.

Бундан ташқари, Ўзбекистонга Қозоғистон олмасини етказиб бериш тартиб-таомиллари соддалаштирилади.  Тегишли идоралар фитосанитария ҳужжатларининг электрон тизимларини интеграциялаш масаласини ишлаб чиқади.

Ижобий қарор ўтган 9 йил давомида муҳокама қилинган масала – Ўзбекистон томонидан 1993 йилдан буён ўзаро савдода товарларнинг келиб чиқиши қоидалари қўлланиши бўйича қабул қилинди.  МДҲда эркин савдо режими ва товар айланмасининг самарали ишлаши учун товар келиб чиққан мамлакатни аниқлашнинг ягона тартиби зарур.  Ўзбекистон томонига кўра, бу масала 2022 йил охирига қадар ишлаб чиқилади.

Бундан ташқари, “Марказий Осиё” саноат кооперацияси халқаро маркази лойиҳасини амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин