Бош саҳифаЯнгиликларҚайта ишланган мева-сабзавотларнинг жаҳон бозори 2027 йилга бориб, 63 фоизга ўсади
Янгиликлар

Қайта ишланган мева-сабзавотларнинг жаҳон бозори 2027 йилга бориб, 63 фоизга ўсади

АҚШнинг Global Market  Insights Inc. бозор тадқиқотлари компанияси ҳисоботига кўра, мева- сабзавотларни қайта ишлаш бозори 2027 йилга бориб, 467 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда. Бу 2020 йилдаги 287 миллиард доллардан 63 фоизга ўсиш деганидир, дея хабар берди Fruit-inform  fructidor.cоm портали материалларига асосланиб.

Жаҳоннинг барча минтақаларида қайта ишланган мева-сабзавотларни сотиш ҳажми ортади. Қадоқланган салат ёки музлатилган мева-сабзавот сингари истеъмолга тайёр фойдали маҳсулотлар Шимолий Америка истеъмолчилари орасида аввалгидек юқори талабгир бўлишда давом этади.

Энг юқор ўсиш суръати Осиё-Тинч океани минтақасида кузатилади, бу минтақада харид қобилияти ошган, шунингдек, урбанизация, фаоллик ва овқатланиш билан боғлиқ одатлар ўзгариб бормоқда.  Ушбу омилларнинг бари қайта ишланган мева-сабзавотларга талаб ошишида туртки бўлади. Ва табиийки, уларнинг савдо-сотиғи ҳам ўсади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Дронлар боғдорчиликдаги кўплаб муаммоларга ечим бўла олади — Андрий Ярмак (видео)

EastFruit

Яшил пўстлоқ ва қизил мева — Исроил компанияси «тарвузсимон олхўри»ни тақдим этди

EastFruit

Ўзбекистон ва Тожикистоннинг музлатилган мева-сабзавотлари учун янги имконият – энди Европа Иттифоқига экспорт қилиш мумкин!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин