Бош саҳифаЯнгиликларПортугалияда қурғоқчилик: мевалар дарахтнинг ўзида қуриб, узумлар майизга айланиб қолмоқда
Янгиликлар

Португалияда қурғоқчилик: мевалар дарахтнинг ўзида қуриб, узумлар майизга айланиб қолмоқда

Португалиядаги қурғоқчилик дон, олма ва картошка ҳосилини 30 фоизга қисқартириши айтилмоқда.

Помидор ва гуручни ҳисобга олмаганда, 2022 йилги мавсумда Португалияда ҳосилдорлик пасайиши узоқ давом этган қурғоқчилик туфайли кутилганидан ҳам ошиб кетди, деб ёзмоқда Fruit-inform.

Португалияликлар  мева-сабзавотларнинг қиммат нархларига тайёргарлик кўришига тўғри келмоқда. Миллий статистика институти (INE) маълумотларига кўра, олма ҳосили 15 фоизга, нок ҳосили 30 фоиз, шафтоли ҳосили 25 фоиз, узум ҳосили 10 фоизга қисқариши кутилмоқда.

Шунингдек ўқинг: Хитой ва Буюк Британияда қурғоқчилик туфайли ҳосилнинг 10% дан 50% гача бой берилиши мумкин

Бодом мисолида айтадиган бўлсак, «юқори ҳарорат шоки меваларни ўсишдан тўхтатди, шунинг учун уларнинг ўлчами одатдагидан анча кам, бу лалми боғларда кўпроқ намоён бўлмоқда.  Суғориладиган боғларда ҳам сув ресурслари кам бўлганлиги сабаб, зарур частота ва ресурслар билан суғориш имкони бўлмади» дейди Португалия фермерлар конфедерацияси бош котиби Луис Мира sol.sapo.pt. порталига берган интервьюсида.

У, жумладан, шундай деди: «Жуда ёмон мавсум. Биз 40 даражадан юқори ҳароратда 10 кунни ўтказдик, бу ҳар қандай ҳосил учун зарарли.  Ўсимликларни офтобдан сақлайдиган соябон йўқ.  Шу боис, нок қуриб кетди, узум майизга айланди, лимон дарахтлари эса меваларини тўкди. Суғориш борасидаги чеклов ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади, ваҳоланки, одамлар сувсиз ҳаёт йўқлигини тушунишлари керак эди. Агар экологлар ва сиёсатчилар қишлоқ хўжалигида сув истеъмолини камайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга оширса, менинг уларга бир саволим бор — эртага нимани истеъмол қилмоқчисиз?! Барча озиқ-овқатни сув мавжуд бўлган бошқа мамлакатлардан импорт қилмоқчимисиз?»

Картошкага ҳам зарар етди: қурғоқчилик ва ўта юқори ҳарорат ушбу сабзавотнинг тугунак солишига тўсқинлик қилди. INE маълумотларига кўра, суғориладиган ерларда картошка 15% га, лалми ерларда эса 30%га камайиши прогноз қилинмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Яшил пўстлоқ ва қизил мева — Исроил компанияси «тарвузсимон олхўри»ни тақдим этди

EastFruit

Картошка ва пиёзни оптик сараловчи машина (фото)

EastFruit

Прогноз: Венгрияда олма ҳосили ўтган йилга нисбатан 50% кам бўлади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин