Бош саҳифаЯнгиликларХитой ва Буюк Британияда қурғоқчилик туфайли ҳосилнинг 10% дан 50% гача бой берилиши мумкин
Янгиликлар

Хитой ва Буюк Британияда қурғоқчилик туфайли ҳосилнинг 10% дан 50% гача бой берилиши мумкин

Бу йил кўплаб мамлакатлардаги об-ҳаво шароити фермерларда хавотир уйғотмоқда. Маълумки, юқори ҳарорат қурғоқчилик билан бирга кечади. Бу ҳолат жаҳоннинг бир неча минтақаларида ҳосилнинг сезиларли даражада бой берилишига олиб келади. Мисол учун, Буюк Британия ва Хитойда ёмғир камлиги катта ташвиш уйғотяпти, деб ёзмоқда SEEDS.

Хусусан, Британия атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид борасида огоҳлантирди. Расмий маълумотларга кўра, Буюк Британияда 14 округдан 8 тасида қурғоқчилик кузатилди. Шуни инобатга олган ҳолда мутахассислар картошка ҳосилининг ярми бой берилишини тахмин қилишмоқда. Ҳатто қуруқ об-ҳаво шароитларига чидамли экинлар ҳам жуда юқори ҳароратга бардош бера олмайди. Шулардан бири — маккажўхоридир.

Шунингдек ўқинг: Выращивание фруктов в Узбекистане и Молдове в ближайшие годы будет серьёзно ограничено дефицитом воды

«Суғориш ҳавзаларининг тез бўшаб қолиши туфайли суғориш қуввати пасайиб бормоқда, шу боис, турли экинлар, жумладан, сабзи, пиёз, лавлаги, олма ва хмель ҳосилининг 10 дан 50 фоизигача бой берилиши кутилмоқда«, дейди Британиянинг Тhe Guardian нашри.

Хитойнинг Янцзи дарёсига боғлиқ минтақаларида ҳам қурғоқчилик борасида хавотирлар мавжуд.  Ҳосилга таҳдидни камайтириш мақсадида маҳаллий фермерлар булут чақириш учун насос ва ракеталардан фойдаланмоқда, деб хабар берди Reuters. Хитойда жазирама иссиқ тўлқини яна икки ҳафта давом этиши кутилмоқда. Экинларни ҳимоялаш ва кузги ҳосилга таҳдид даражасини пасайтириш учун мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги энг кўп зарар кўрган ҳудудларга 25 та гуруҳ жўнатди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон Европа Иттифоқига саримсоқ экспортини кўпайтирадими?

EastFruit

Ўзбекистондан қовун қоқи ва ловия Хитой бозорига йўналтирилади

EastFruit

Қозоғистонда Хитой стандартлари бўйича сифат назорати лабораторияси ташкил этилади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин