Бош саҳифаЯнгиликларПолиз экинларига март ойидаги об-ҳаво аномалияларининг таъсири қандай бўлди?
ДолзарбЯнгиликлар

Полиз экинларига март ойидаги об-ҳаво аномалияларининг таъсири қандай бўлди?

Бундан тахминан икки-уч ҳафта аввал EastFruit жорий йилги март ойининг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйлаб мунтазам ёмғир ёққани ва мартнинг иккинчи ярмида аномал совуқ ҳукм сургани ҳақида ёзган эди. Қолаверса, ушбу даврда мамлакатнинг, асосан, марказий қисмини қамраб олган икки совуқ тўлқини кузатилди.

Полиз маҳсулотларини етиштирувчилар учун март ойидаги об-ҳаво аномалияларининг оқибатларидан бири – бу  республикадаги жанубий вилоятлар далаларида эртаги тарвуз кўчатларининг одатдагидан кеч экилгани бўлди. Тинимсиз ёққан ёмғир ва ундан кейинги совуқлар экин-тикин тадбирларини тахминан 10-12 кунга кечиктирди, дея, қайд этди Қашқадарё вилояти фермерлари “Халқ сўзи” нашрига берган интервьюсида. Уларнинг фикрига кўра, 2022 йилда эртаги тарвуз йиғим-терими мавсуми бошланиши июнь ойининг биринчи ўн кунлигига тўғри келиши – ўтган йилга нисбатан 12-15 кун кечикиши кутилмоқда.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда «Гурвак» қовуни «географик кўрсаткич» мақомига эга бўлиши мумкин

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала тумани фермерлари, одатда, Ўзбекистон бўйича биринчилар қаторида бозорга тарвузнинг улгуржи партияларини олиб чиқишади. Бунинг учун улар январь ойида тарвузнинг эртапишар навлари кўчатларини “стаканчалар”да ўстира бошлашади. Март ойининг биринчи ўн кунлиги охирида ёки иккинчи ўн кунлиги бошида бу кўчатлар ерга – плёнкали туннеллар остига экилади.

Кўкдала туманидаги Ўтамайли қишлоғида истиқомат қилувчи фермер Ғаюм Толиповнинг айтишича, бу йил тарвуз кўчатлари ўтган йилгидан 10 кун кеч, яъни, 22 март куни далага экилган. Шунга кўра, унинг ҳосилини йиғиб олиш ҳам 12-15 кунга кечикади. Фермернинг тахминига кўра, бу йил йиғим-терим мавсуми июнь ойининг биринчи ўн кунлигида бошланади, ваҳоланки, ўтган йили ушбу ҳудудда май ойининг учинчи ўн кунлигида тарвуз ҳосили йиғиб олинган эди. Жорий мавсумда фермер 1 гектар ерга 6 минг туп эртапишар тарвуз кўчатини экиб, 30 тоннага яқин ҳосил олишни мўлжалламоқда.

«Халқ сўзи” нашрининг маълум қилишича, Ўтамайли қишлоғида 1004  хонадон мавжуд ва уларнинг аксарияти тарвуз етиштириш (асосан, эртаги навларни) билан шуғулланади. Бу қишлоқдаги тарвуз плантацияларининг умумий майдони 2000 гектарга яқинни ташкил этади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин