Бош саҳифаЯнгиликларПокистон электр энергияси тарифларидаги ўзгаришлар туфайли мева-сабзавот инқирозига дуч келиши мумкин
Мева-сабзавот бизнесиЯнгиликлар

Покистон электр энергияси тарифларидаги ўзгаришлар туфайли мева-сабзавот инқирозига дуч келиши мумкин

Покистон ҳукумати совутгичли омборлар учун саноат энергетик тижорат тарифларини жорий қилишга қарор қилгандан сўнг мамлакат мева-сабзавот инқирозига дуч келиши мумкин.

EastFruit’нинг profit.pakistantoday.com.pk ҳаволасига таяниб хабар беришича, ушбу хавотирли масала Покистон музлатгичли омборлар ассоциацияси (APCSA) йиғилишида кўтарилган.

Яқин-яқингача совутгичли омборлар электр энергияси ва қувватларни тижорат тарифида эмас, балки имтиёзли тарифлар бўйича олар эди. Музлатгичли омборлар мамлакатдаги тез бузиладиган маҳсулотларни етказиб бериш занжирининг муҳим таркибий қисмидир. Ҳукуматнинг яқинда совутгичли омборларга нисбатан тижорат тарифларини қўллаш орқали даромадни ошириш тўғрисидаги қарори ушбу секторда шов-шувларга сабаб бўлди.

Масалан, Покистон музлатгичли омборлар ассоциацияси (АPCSA) раиси Раҳмон Азиз Чан ҳукуматни музлатгичли омборларни тижорат тарифига ўтказиш қарорини бекор қилишга чақирди.

«Бу чора сақланадиган товарлар нархини ҳар бир кг учун 2,50 рупийга оширади. Сабзавот ва мевалар бир неча баробар қимматлашади, фермерлар эса уларни сақламайди ва бу мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муаммоларни келтириб чиқаради. Аҳоли сони бўйича Покистонда керагидан бир неча баробар кам музлаткичли омборлар мавжуд. Ҳукумат бу масалани зудлик билан ҳал қилиши зарур», деди Раҳмон Азиз Чан.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлиги катта муаммо бўлиб турибди, чунки 2 миллион тоннага яқин картошка бир йил давомида музлатгичларда сақланади.

«Бу йил Покистон музлатгичли омборлар ассоциацияси ўз тарихида илк бор бутун Покистон учун 980 рупий ставка белгилади. Ушбу ставка эскалация бандини ўз ичига олади. Яъни, электр энергияси тарифи беш фоиздан ошса, фермерлардан қўшимча тариф ундирилади. Бу меъёр ҳар чоракда баҳоланади», деди мутахассис.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қуёш энергияси боғдорчилик соҳасидаги «ўйин қоидалари»ни ўзгартирмоқда!

EastFruit

Ноябрь ойида ҳам Покистон Ўзбекистон пиёзининг асосий харидорилигича бўлиб қолди

EastFruit

Ўзбекистонда мандарин нархи бир ҳафта ичида 37 фоизга арзонлашди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин