Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда мандарин нархи бир ҳафта ичида 37 фоизга арзонлашди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда мандарин нархи бир ҳафта ичида 37 фоизга арзонлашди

Ўзбекистонда сўнгги бир ҳафта ичида мандариннинг ўртача улгуржи нархлари 37 фоизга арзонлашди. Бироқ, шундай кескин пасайишга қарамай, жорий улгуржи нархлар ўтган йилги даражадан 31% юқорилигича қолмоқда.  EastFruit таҳлилчилари фикрига кўра, бунга асосий сабаб Ўзбекистонга мандариннинг асосий экспортёри — Покистондан ушбу маҳсулот етказиб берилишининг қисқаришидир.

EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, 2022 йил 11 ноябрдан 18 ноябрга қадар Ўзбекистонда мандариннинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 27 000 дан 17 000 сўмгача пасайган. Нархларнинг кескин пасайишига қарамай, жорий нархлар ўтган йилнинг шу санасида қайд этилган ўртача улгуржи нархдан анча юқори. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2021 йилнинг 18 ноябрь ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 13 000 сўмни ташкил қилган.

EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, мандарин нархининг ўтган йилги даражага нисбатан қимматлигига асосий сабаб, Покистондаги сув тошқинлари оқибатида ҳосилнинг бир қисми бой берилиши туфайли ушбу мамлакатдан мандарин етказиб бериш ҳажмининг қисқарганидир. Бу мамлакат Ўзбекистонга мандариннинг асосий етказиб берувчиси бўлиб, 2020-2021 йилларда Покистоннинг ушбу маҳсулот импорти умумий ҳажмидаги улуши 79-82 фоизни ташкил этган.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда банан истеъмоли юқори суръатлар билан ўсишда давом этмоқда

Муссон ёмғирлари сув тошқини билан кечиши Жанубий Осиё мамлакатлари учун одатий табиий ҳодисадир, бироқ бу йил табиат инжиқлиги ҳалокатли даражага етиб, Покистоннинг барча ҳудудларини қамраб олди.  2022 йилнинг ўзига хос хусусияти Покистонда июнь ойи ўрталаридан бошлаб ёға бошлаган кучли ёғингарчилик эди. Мамлакат ғарби ва жанубидаги вилоятлар энг кўп зарар кўрди, сўнгги 30 йилдаги ўртача ёғингарчиликдан қарийб 400% кўпроқ ёғингарчилик бўлди.

Тошқинлар Покистон иқтисодиётига катта зарар етказди, мамлакат қишлоқ хўжалиги ҳам жиддий зиён кўрди, маҳаллий фермерлар кўплаб турдаги экинлар ҳосили бой берилиши оқибатида катта йўқотишларга юз тутди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда банан истеъмоли юқори суръатлар билан ўсишда давом этмоқда

EastFruit

Янги E-kakashi технологияси ўзбекистонлик фермерларга картошка ҳосилдорлигини оширишда кўмак беради

EastFruit

Туркманистон ўз ҳудуди орқали юклар транзити имкониятини сезиларли даражада кенгайтирди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин