Бош саҳифаЯнгиликларНоябрь ойида ҳам Покистон Ўзбекистон пиёзининг асосий харидорилигича бўлиб қолди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ноябрь ойида ҳам Покистон Ўзбекистон пиёзининг асосий харидорилигича бўлиб қолди

2022 йилнинг октябрь ойида EastFruit Покистоннинг Ўзбекистондан пиёз импортини ошириши ҳақида ёзган эди. Жорий йилнинг август ойидан бошлаб, Покистон 2022 йилда ҳалокатли даражага етган сув тошқинлари оқибатида маҳаллий экинларнинг нобуд бўлиши сабабли, Ўзбекистондан пиёз импорт қила бошлади. Агар август ва сентябрь ойларида Ўзбекистондан Покистонга пиёз жўнатишнинг ойлик ҳажми уч минг тоннадан ошмаган бўлса, октябрь ойида бу ҳажм аввалги икки ойга нисбатан бир неча баробар ошди.

2022 йилнинг ноябрь ойида ҳам Покистон Ўзбекистон пиёзининг асосий харидорилигича қолди. Дастлабки расмий статистик маълумотларга кўра, 2022 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон 10,4 минг тонна сархил пиёз экспорт қилган ва бу ҳажмнинг 96 фоизи Покистон улушига тўғри келади.

Шу билан бирга, 2022 йилнинг августидан ноябрига қадар Ўзбекистондан пиёз экспортининг умумий ҳажмида Покистоннинг улуши ойдан ойга ошди: августда – 70 фоиз, сентябрда – 79 фоиз, октябрда – 87 фоиз, ноябрда эса – 96 фоиз!

Эслатиб ўтамиз, октябрь-ноябрь ойларида Ироқ ва Афғонистон ҳам Ўзбекистондан пиёз импорт қилувчи мамлакатлар қаторида бўлди. 2022 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистондан Ироққа ушбу маҳсулот экспорти ҳажми 560 тонна (умумий экспортнинг 5 фоизини)ни, ноябрда эса 140 тоннага яқин (1 фоиз)ни ташкил этди.

Бундан ташқари, 2022 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Афғонистонга салкам 200 тонна пиёз жўнатди, бу жорий ойдаги умумий экспорт ҳажмининг 2 фоизини ташкил этади.

Умуман олганда, 2022 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистондан пиёз экспорти географиясига эътибор қаратадиган бўлсак, ушбу маҳсулотнинг 99 фоизи уч мамлакат – Покистон, Ироқ ва Афғонистонга жўнатилган. Қолган 100 тоннага яқини Қозоғистон (89 тонна) ва Қирғизистон (11 тонна) улушига тўғри келади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда сўнгги уч ҳафтада апельсин нархи 33 фоизга ошди

EastFruit

Навоий вилоятида лаванда ва наъматак мойларини ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳа амалга оширилмоқда

EastFruit

Франциянинг Groupe Cаsino тармоғи Ўзбекистон ритейл бозорига киришни режалаштирмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин