Бош саҳифаЯнгиликларПапайя жаҳонда тобора оммалашиб бормоқда — асосий экспортёр ва импортёрлар ким?
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Папайя жаҳонда тобора оммалашиб бормоқда — асосий экспортёр ва импортёрлар ким?

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, бутун жаҳондаги истеъмолчилар тановвул қиладиган мевалари турларини фаол кенгайтиришда давом этишмоқда. Мўътадил иқлимли мамлакатлардаги истеъмолчиларнинг  севимли меваларидан бири — бу экзотик папайя.

Қизиғи шундаки, папайяни ҳатто Тожикистон супермаркетлари пештахталарида ҳам учратиш мумкин, ваҳоланки, бундан бир неча йил аввал бу ерда ҳатто авокадо ва киви ҳам жуда кам учрайдиган экзотик мевалар саналар эди. Дарвоқе, ҳатто Тожикистон ва Ўзбекистондаги иссиқхоналарда папайя етиштиришга ҳаракат ҳам қилинмоқда. Бироқ, бу тижорий кўламда ва ҳажмда эмас.

Жаҳонда папайянинг асосий экспортёри ким?  Маълум бўлишича, экспорт бўйича жаҳон етакчиси — барча рақобатчилардан тўрт баробар катта фарқ билан Мексикадир. Бунинг сабаби аён: экзотик мевалар учун энг катта ва энг бой бозорлардан бири АҚШ унинг яқинида жойлашган. Мексика йилига 200 000 тоннадан ортиқ сархил папайя экспорт қилади ва барча экспортнинг деярли 100% АҚШ ва Канадага йўналтирилади.

Гватемала ва Бразилия ҳар йили 50 минг тоннага яқин папайя экспорт қилади. Шу билан бирга, сўнгги йилларда Бразилиядан папайя экспорти пасайиб бормоқда ва Бразилия папайяси учун асосий бозор Европа Иттифоқи ҳамда Буюк Британиядир.  Гватемала эса папайяни, асосан, АҚШга экспорт қилади.

Осиёдаги энг йирик папайя экспортёрлари — бу Малайзия ва Шри-Ланка. Бироз кичикроқ ҳажмларни Хитой, Ҳиндистон ва Филиппин ҳам экспорт қилади. Европада папайя Испания жануби ва субтропик оролларда ўстирилади. Шу сабабли, Европа Иттифоқида Испания ушбу меванинг жуда катта экспортёри ҳисобланади.

Африка давлатларидан папайя етиштириш даражаси ўсиб бораётган Эфиопияни қайд этиш жоиз. Бу ерда экспорт кўрсаткичлари ҳам тобора ўсиб бормоқда. Бироқ, бу ҳозирча нисбатан кичик ҳажмлардир.

Жаҳондаги сархил папаянинг асосий импортёри — АҚШ. Қўшма Штатлар жаҳондаги бошқа мамлакатларга нисбатан 10 баробар кўпроқ папайя импорт қилади — йилига 200 минг тонна. Импорт бўйича иккинчи ўринда Канада, учинчи ўринда Сингапур турибди. Ушбу экзотик мева Германия ва Португалияда ҳам севиб истеъмол қилинади — мазкур мамлакатларга импорт йилига 11-14 минг тоннага етади.

Таққослаш учун айтадиган бўлсак, папайяни Украина ҳар йили атиги 170 тонна, Молдова атиги 4 тонна, Грузия 1 тонна, Ўзбекистон эса 1 тоннадан камроқ ҳажмда папайя импорт қилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин