Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонлик фермерлар эртаги карам экиладиган майдонларни кескин кенгайтириши мумкин
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонлик фермерлар эртаги карам экиладиган майдонларни кескин кенгайтириши мумкин

EastFruit таҳлилчилари ўзбекистонлик маҳаллий сабзавот етиштирувчиларнинг эртаги карам экиладиган майдонларни кескин кенгайтириши билан боғлиқ режалар ҳақида хабарлар олишмоқда. 2021 йилги карам экспортининг юқори рентабеллиги фермерларни рағбатлантирди, айниқса, Россияда ушбу сабзавотнинг рекорд даражадаги юқори нархлари фонида карам бизнеси янада жозибали туюлади.

2021 йилнинг баҳорида ўзбекистонлик сабзавот етиштирувчилар Шарқий Европада баҳор совуқ келиши ва карам кечроқ пишиши туфайли Россия, Беларусь, Украина, Қозоғистон бозорларига эртаги карам етказиб беришдан яхши даромад олишди. Ва карам далаларини кенгайтиришни режа қилишди. Бироқ, Россия ўз маҳсулоти ҳосилини йиғиб олаётган пайтда ҳам карам импортини давом эттиргач, шунингдек, 2021 йилнинг ноябр ойи охири, декабрь  бошида Россияда карам нархи ҳамда унга бўлган талаб кескин ошгач, ўзбекистонлик фермерлар ушбу турдаги экин майдонларини янада кенгайтиришга қарор қилишди.

“2021 йилда Украина Ўзбекистондан рекорд даражадаги 4,3 минг тонна эртаги карамни импорт қилди. Шунингдек, ушбу сабзавотнинг 2,7 минг тоннаси Беларусга сотилди, бу кўрсаткич ҳам одатдагидан анча кўп, Қозоғистон эса Ўзбекистонда етиштирилган 55 минг тоннадан ортиқ  карамни импорт қилди, унинг бир қисми, шубҳасиз, Россия бозорига чиқди. Умуман олганда, Ўзбекистондан оқ бошли карам экспорти йил охиригача Россия бозорига етказиб бериш ҳисобга олинса, 100 минг тоннадан ошиши мумкин, бу эса янги экспорт рекордига айланиши эҳтимоли баланд», дейди Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Дарвоқе, Ўзбекистон 2021 йилда 100 минг тонна оқ карам экспорт қилса, бу турдаги сабзавот экспорти бўйича Хитой, Мексика, АҚШ, Голландиядан кейинги ўринга чиқади ва жаҳондаги етакчи бешталикка киради.

Айни пайтда Россияда карамнинг нархи 1 кг учун 33 дан 35 рублгача (1 кг учун 0,45-0,48 доллар) ва баъзи жойларда ҳатто килограмм учун 40-45 рубл (0,54-0,61 доллар)га етади. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан бир неча баробар қиммат нархдир. Россияда карам қимматлаши Ўзбекистон бозорида ушбу маҳсулот нархининг кескин ошишига олиб келди.

Россияда йиғим-теримдан кейиноқ карам тақчиллиги сезилаётган экан, демак, унда март ойига яқинроқ нархлар янада ошиб кетиши мумкин. Ва шу маънода Ўзбекистон март ойидан бошлаб етказиб берадиган эртаги карам фермерларга яхшигина даромад келтиради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин