Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистондан тарвузнинг оммавий экспорт мавсуми қисқа, кўрсаткичлар эса рекорд даражада бўлади
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистондан тарвузнинг оммавий экспорт мавсуми қисқа, кўрсаткичлар эса рекорд даражада бўлади

EastFruit мутахассислари 2021 йил, август ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистондан тарвуз экспорти деярли амалга оширилмаётганини қайд этишди. Ўтган йили тарвузнинг оммавий экспорт  мавсуми июндан сентябрга қадар давом этган эди. Бу йилги мавсумни эса тугади, деб ҳисоблаш мумкин. Бироқ, EastFruit таҳлилчиларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистондан тарвуз экспорти ҳажми ўтган 2020 йилдаги рекорд кўрсаткичга яқин бўлади.

Экспортёрлар ва логистика хизматлари бозори иштирокчилари маълумотларига кўра, 2021 йил август ойининг биринчи ўн кунлигида ташқи бозорга тарвуз етказиб бериш жуда кам миқдорда амалга оширилган. Ҳолбўки, июнь ойининг 20-саналаридан июль ойининг 20-саналаригача тарвуз экспорт учун транспорт воситаларига сўровлар сони бўйича биринчи ўринни эгаллаган. 2021 йил, август ойининг биринчи ўн кунлигида тарвуз экспортга деярли юборилмаганига асосий сабаб, шунингдек, 15-20 июлдан бошлаб етказиб бериш ҳажмининг босқичма-босқич камайиши ушбу маҳсулот сотиладиган асосий ташқи бозорлардаги нархлар динамикасига дахлдордир.

Бундан ташқари, август ойининг биринчи ўн кунлиги охирига келиб, Россияда етиштирилган тарвуз нархи пасайишда давом этди. 2021 йилнинг 10 августи ҳолатига кўра, россиялик фермерлар тарвузни маҳсулот сифати ва у етиштирилган ҳудудга қараб, 5 рубл/кг дан 10 рубл/кг гача ($0,07-0,14)  бўлган нархларда сотишга тайёр эди. Қолаверса, Россия тарвуз бозорининг асосий иштирокчилари бу сегментда нархлар ошишига умид қилишмаяпти. Уларнинг сўзларига кўра, тарвуз нархи пасайишда давом этади, чунки, фермерлар мавжуд маҳсулотни тезроқ сотишга ҳаракат қилишади. Бу ҳолат Беларусда ҳам тарвуз нархини янада пасайишига олиб келади. Ушбу маҳсулотнинг Ўзбекистондаги улгуржи нархларини ҳисобга оладиган бўлсак, ҳозирги кундаги нархлар нисбати логистика харажатлари билан биргаликда, ушбу маҳсулотни экспорт қилиш иқтисодий маънога эга эмаслигини кўрсатади. Ўз навбатида, бу, Ўзбекистондан тарвузни унинг асосий ташқи бозорларига оммавий экспорт қилиш мавсуми тугаганидан далолат беради.

2020 йилда Ўзбекистондан тарвуз экспорти ҳажми рекорд даражага – 49,4 минг тоннага, умумий қиймати эса 11,8 миллион долларга етди, оммавий экспорт мавсуми 4 ой – июндан сентябрга қадар давом этди.

2021 йилда тарвузни оммавий экспорт қилиш мавсуми бир ой эрта – май ойида бошланди ва уни юқорида қайд этилган сабаларга кўра тугаган деб ҳисоблаш мумкин. Бу дегани, мавсум майдан июлгача давом этди, яъни 3 ой.

Мавсум ўтган йилга нисбатан қисқа бўлганига қарамай, 2021 йил охирига келиб, тарвуз экспорти ҳажми ўтган йилги рекорд даражага яқин бўлиши мумкин. EastFruit таҳлилчиларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистондан уч ой давомида (2021 йилнинг майидан июлига қадар) тарвуз экспорти қарийб 40 минг тоннани ташкил қилди (+/-5%).

Ўзбекистонда тарвуз йиғим-терими мавсуми бу маҳсулотнинг асосий бозори жойлашган мамлакатларга қараганда узоқроқ давом этиши ва анча кеч тугашини ҳисобга олсак, сентябрь ва октябрь ойларида ҳам республикадан тарвуз экспорти қўшимча миқдорда амалга оширилиши мумкин. Шундай қилиб, 2021 йил охирига келиб, Ўзбекистондан тарвуз экспорти ҳажми 2020 йилги рекорд кўрсаткичга яқин бўлиши эҳтимоли юқори.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Хитой олма бозори: юқори захиралар, паст нархлар, умидсиз истиқбол

EastFruit

Янги суперфуд: украиналик фермерлар минглаб тонна маржондарахт мевасини экспорт қилмоқда

EastFruit

Грузияда етиштирилган сабзи улуши маҳаллий бозорда Туркия маҳсулотлари импорти ҳисобига 2,5 баробар камайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин