2022 йилнинг июнь ойи ўрталарида EastFruit экспорт мавсумининг биринчи ойида Ўзбекистондан тарвуз экспорти рекорд ҳажмда бўлгани ҳақида ёзган эди. Ушбу даврда мамлакат ушбу маҳсулотнинг 28 минг тоннадан ортиғини экспорт қилди, бу айни давр учун камида охирги беш йилдаги рекорд кўрсаткичдир.
Сўнгги икки ҳафта ичида, яъни, июнь ойининг ўрталаридан шу ой охирига қадар Ўзбекистондан тарвуз экспорти ҳажми рекордларни янгилашда давом этди ва шу вақт ичида яна 35 минг тоннадан зиёд тарвуз экспорт қилинди, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари.
Республика Божхона қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 16 майидан 30 июнига қадар Ўзбекистондан 63,4 минг тонна тарвуз экспорт қилинган. Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 3,1 баробар кўпдир. Агар 2018-2020 йилларнинг худди шу даврида Ўзбекистондан тарвуз экспорти ҳажми 3 минг тоннадан ошмагани ҳисобга олинса, жорий мавсум бошидан буён бир ярим ой ичидаги экспорт ҳажми 2018-2020 йиллардаги кўрсаткичлардан камида 20 баробар кўп бўлди!
Шу билан бирга, умумий экспорт ҳажмининг қарийб 99 фоизи ЕОИИ мамлакатлари бозорларига жўнатилди ва экспорт ҳажмининг қарийб 1,5 фоизи тўрт давлат бозорларига юборилди: Тожикистонга – 700 тонна, Мўғулистонга – 155 тонна, Украинага – 42 тонна ва Латвияга – 18 тонна.
Бозор иштирокчиларининг маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, тарвузни даладан жўнатиш нархлари нав, сифат ва мамлакат ҳудудига қараб, саралаш ҳамда транспортга юклаш харажатлари ҳисобга олинмаганда 500-1000 сўм/кг оралиғида ўзгариб турибди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!