Бош саҳифаЯнгиликларМавсумнинг биринчи ойида Ўзбекистондан рекорд ҳажмда тарвуз экспорт қилинди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Мавсумнинг биринчи ойида Ўзбекистондан рекорд ҳажмда тарвуз экспорт қилинди

Ўзбекистондан тарвуз экспортининг бу йилги мавсуми 15-20 май кунлари, яъни, ўтган йилги билан деярли бир вақтда бошланди. Тарвузнинг биринчи партияларини ташқи бозорларга жўнатиш бошланганидан буён, яъни, экспорт мавсумининг биринчи ойида Ўзбекистон ушбу маҳсулотни 28 минг тоннадан зиёд миқдорда экспорт қилди. Бу камида сўнгги беш йилдаги рекорд кўрсаткичдир, дейди EastFruit таҳлилчилари.

Республика Божхона қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 16 майидан 15 июнига қадар Ўзбекистондан 28,1 минг тонна тарвуз экспорт қилинган. Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 3,4 баробар кўпдир. Агар 2018-2020 йилларнинг худди шу даврида Ўзбекистондан тарвуз экспорти жисмоний жиҳатдан 1,6 минг тоннадан ошмаганини ҳисобга олсак, жорий мавсумнинг биринчи ойида экспорт ҳажми 2018-2020 йиллардаги кўрсаткичлардан камида 17 баробар ошиб кетди!

Экспорт географияси ҳақида сўз юритадиган бўлсак, деярли бутун ҳажм – экспортнинг қарийб 99,5 фоизи ЕОИИ мамлакатлари бозорларига ва 70 тоннагача бўлган кичик партиялар қуйидаги мамлакатларга жўнатилди: Мўғулистон – 60 тонна, Украина – 20 тонна ва Латвия – 18 тонна.

Шуни қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда жорий мавсум тарвуз нархининг нисбатан арзонлиги ҳам бошқа омиллар қатори экспорт ҳажми рекорд даражада бўлишига сабабдир. EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, сўнгги ҳафта – ўн кун ичида ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 2000 сўм/кг даражасида бўлиб турибди, бу ўтган йилнинг шу давридаги нарх даражасига мос келади ва 2020 йилнинг айни давридагидан тахминан 40% пастдир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда олма нархи юқорилигича қолмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда бир ой ичида олхўри нархи 3 баробар арзонлашди

EastFruit

Ўзбекистонда яшил булғор қалампирининг нархи кетма-кет учинчи ҳафта пасаймоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин