Bunch of fresh peaches and nectarines
Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистондан шафтоли ва нектарин экспорти ўсишда давом этади
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистондан шафтоли ва нектарин экспорти ўсишда давом этади

Охирги икки ҳафта ичида Ўзбекистонда шафтоли ва нектариннинг ўртача улгуржи нархи 36 фоизга пасайган, жорий улгуржи нархлар эса ўтган йилги даражадан 30 фоизга паст. EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, бу меванинг бу йилги юқори ҳосили ва нисбатан паст нархлари экспорт ҳажмини оширмоқда.

EastFruitнинг нархлар мониторингига кўра, 2022 йил 29 июлдан 12 августгача бўлган даврда Ўзбекистонда шафтоли/нектариннинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 11 000 дан 7 000 сўмга, яъни икки ҳафта ичида 36 фоизга пасайган. Шу билан бирга, жорий ўртача улгуржи нарх ўтган йилги даражадан 30 фоизга паст.  Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2021 йилнинг 12 август ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 10 000 сўмни ташкил қилган.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистондан рекорд ҳажмда олхўри экспорт қилинди

Жорий мавсумда шафтоли/нектариннинг ўтган йилга нисбатан юқори ҳосили ва нархининг пастлиги туфайли 2022 йилда Ўзбекистондан ушбу маҳсулот экспорти кескин ошди. Мазкур маҳсулотнинг биринчи партияларини ташқи бозорларга жўнатиш жорий йил май ойининг учинчи ўн кунлигида бошланган. Дастлабки расмий статистик маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 21 майидан 10 августигача бўлган даврда Ўзбекистондан шафтоли ва нектарин экспорти жисмоний жиҳатдан 61,4 минг тоннани ташкил этди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоиз кўп ва 2020 йилнинг шу давридаги рекорд экспорт ҳажмидан атиги 5 фоизга паст.

Сўнгги икки ҳафтадаги нархлар пасайиши динамикасини инобатга олган ҳолда, яқин келажакда Ўзбекистондан шафтоли ва нектариннинг экспорти ҳажми янада ошишини тахмин қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, шафтоли ва нектарин Ўзбекистоннинг мева сегментидаги экспорт даромадининг муҳим манбаи бўлиб, ушбу позицияни ўз аҳамиятига кўра гилос билан солиштириш мумкин.  Ҳар икки позиция ҳам сархил хўраки узумдан кейин иккинчи ўринда туради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан Европа Иттифоқи ва Яқин Шарқ мамлакатларига мева-сабзавот экспортида муваффақиятнинг уч омили

EastFruit

Ўзбекистонда илк бор анор фестивали бўлиб ўтди (фоторепортаж)

EastFruit

Ўзбекистонда помидор нархи рекорд даражада юқорилигича қолмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин