Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистондан рекорд ҳажмда олхўри экспорт қилинди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистондан рекорд ҳажмда олхўри экспорт қилинди

Жорий мавсумда Ўзбекистон олхўрисининг биринчи партияларини жўнатиш май ойининг 10-чи саналаридан бошланган бўлиб, EastFruit таҳлилчиларининг қайд этишича, экспорт мавсуми бошланганидан буён сўнгги уч ой ичида 2017-2021 йилларнинг шу даврига нисбатан рекорд миқдорда олхўри экспорт қилинди.

Республика Божхона қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йил 11 майдан 10 августга қадар Ўзбекистондан 44 минг тонна сархил олхўри экспорт қилинган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,6 баробар кўп  ва 2019 йилги рекорддан қарийб 30 фоизга юқори кўрсаткичдир.

Қайд этиш жоизки, 2017-2021 йилларда янги ҳосил олхўрисининг экспорт мавсуми май ойининг иккинчи ўн кунлигидан эрта бошланмади, шу боис, юқорида келтирилган маълумотларда экспорт мавсуми бошланганидан буён ўтган биринчи уч ойлик натижалари акс эттирилган.

Юқоридаги диаграммадан кўриниб турибдики, 2021 йилнинг мазкур даврида сархил олхўри экспорти ҳажми сўннги беш йил ичидаги энг паст кўрсаткич бўлган, бу Ўзбекистонда 2021 йилнинг февраль ойи охири ҳамда март ойи ўрталарида кузатилган совуқнинг икки тўлқини туфайли ушбу маҳсулотнинг кам ҳосили ва унинг нархини юқори бўлгани билан боғлиқ. Бироқ, мазкур омил экспортнинг пасайишига ягона сабаб эмас эди. Агар 2019 йилдан ташқари, 2017-2021 йиллардаги экспорт ҳажмлари динамикасига эътибор қаратадиган бўлсак, барқарор пасайиш тренди кузатилади. Бу ҳолатга EastFruit мутахассислари “Ўзбекистон – 2021: мева, ёнғоқ, узум – нархлар, маҳсулот етиштириш ва экспорт бўйича якуний таҳлил” деб номланган материалда ҳам эътибор қаратган эди.

Бироқ жорий мавсумда Ўзбекистон олхўриси экспорти кўрсаткичлари 2017-2021 йиллардаги пасайиш тренди барҳам топишидан далолат бермоқда. 2022 йилги мавсум бошидан буён (11 майдан 10 августга қадар) ушбу маҳсулот экспорти ҳажми жисмоний жиҳатдан 2017, 2018, 2020 ва 2021 йиллардаги йиллик экспорт ҳажмидан камида 44 фоизга кўп бўлди ва деярли бутун 2019 йил экспорти ҳажмига — аввалги рекорд даражага деярли тенг бўлди!

2022 йилги ҳосил олхўриси экспортининг кескин ўсишига Ўзбекистонда бу йил мўл ҳосил олингани ва натижада ушбу маҳсулот нархи пастлиги сабаб бўлмоқда. EastFruitнинг нархлар мониторингига кўра, 2022 йилнинг июнь-июль ойларида сархил олхўрининг улгуржи нархлари ўтган йилги даражадан ўртача 2 баробар паст бўлган. 2022 йилнинг 12 август ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 2021 йилнинг шу санасига нисбатан 3 баробар, 2019 йилнинг шу санасига нисбатан эса 1,5 баробар паст бўлди.

Бундан ташқари, 2022 йилнинг 12 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда олхўрининг улгуржи нархлари EastFruit мева-сабзавот маҳсулотларининг улгуржи нархлари бўйича ҳафталик мониторинг олиб борадиган мамлакатлар орасида энг паст кўрсаткичдир. Масалан, Ўзбекистонда ўртача улгуржи нарх 0,27 $/кг бўлса, минтақанинг бошқа мамлакатларида нарх (1 кг учун долларда) қуйидагича: Тожикистон – 0,29;  Молдова — 0,31;  Польша — 0,42; Украина — 0,49;  Грузия — 0,56; Россия — 0,66; Беларусь — 1,16.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан анор қаерга ва қачон экспорт қилинса, кўпроқ даромад олиш мумкин?

EastFruit

Ўзбекистонда заъфарон плантациялари кўпаймоқда

EastFruit

Яшил пўстлоқ ва қизил мева — Исроил компанияси «тарвузсимон олхўри»ни тақдим этди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин