Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистондан бу йил рекорд миқдорда олхўри экспорт қилинди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистондан бу йил рекорд миқдорда олхўри экспорт қилинди

Ўзбекистондан сархил олхўри экспорти мавсуми якунланмоқда, сўнгги ўн кун ичида ушбу маҳсулотнинг ташқи бозорларга жўнатилган умумий ҳажми 80 тоннадан кам бўлди.  EastFruit таҳлилчилари жорий мавсумнинг дастлабки натижаларини сарҳисоб қилмоқда.

2022 йилда Ўзбекистондан янги ҳосил олхўрисининг биринчи партияларини жўнатиш май ойининг 10-санасидан бошланди ва экспорт мавсуми бошланганидан буён беш ой ичида мамлакатдан 2017-2021 йиллардаги кўрсаткичларга нисбатан рекорд ҳажмда олхўри экспорт қилинди. Ва бунга асосий омил – бу йилги юқори ҳосил ҳамда ички бозордаги арзон нархлар бўлди.

Дастлабки расмий статистик маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 11 майидан 10 октябрига қадар Ўзбекистон ҳажми 48,4 минг тонна, қиймати эса 23,4 миллион долларлик сархил олхўри экспорт қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жисмоний жиҳатдан 2,5 баробар ва 2019 йилги рекорд кўрсаткичдан деярли 11 фоизга кўпдир. 2017-2021 йилларда янги ҳосил олхўриси экспорти мавсуми май ойининг иккинчи ўн кунлигидан эрта бошланмади, шу боис, келтирилган маълумотлар экспорт мавсуми бошланганидан буён беш ойлик натижаларни акс эттирган.

Диаграммадан кўриниб турибдики, 2019 йил  мустасно қилинганда Ўзбекистондан сархил олхўри экспорти ҳажмида 2017-2021 йилларда барқарор пасайиш тренди кузатилди. Бу мавзуга EastFruit экспертлари “Ўзбекистон – 2021: мева, ёнғоқ, узум – нархлар, маҳсулот етиштириш ва экспорт бўйича якуний таҳлилдеб номланган материалда эътибор қаратишган эди. Бироқ жорий мавсумда Ўзбекистондан олхўри экспорти кўрсаткичларидаги пасайиш тренди ўзгарганидан далолат бермоқда!

2022 йилги ҳосил олхўриси экспортининг кескин ўсишига Ўзбекистонда бу йил нисбатан юқори ҳосил олингани ва натижада ушбу маҳсулот нархи кескин пасайгани сабаб бўлди. EastFruitнинг нархлар мониторингига кўра, 2022 йилги мавсумда сархил олхўрининг улгуржи нархлари ўтган йилги даражадан ўртача 2,4 баробар паст бўлди. Бу, ўз навбатида, жорий йил март ойида Ўзбекистонда кузатилган об-ҳаво аномалиялари, хусусан, бодом, гилос ва ўрик ҳосилига катта зарар етказган табиат инжиқликлари олхўри ҳосилига деярли таъсир кўрсатмаганини англатади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Миср давлати Ўзбекистон гилоси ва узумлари учун ўз бозорини очмоқда

EastFruit

Польша Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини оширишга тайёр

EastFruit

Ўзбекистон селекционерлари рокамболнинг янги навини яратишди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин