Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистондаги корхонада брокколи карамидан пюре ишлаб чиқариш йўлга қўйилди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистондаги корхонада брокколи карамидан пюре ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Қашқадарё вилоятидаги “Аnzur natural food” хусусий корхонасида брокколини қайта ишлаш йўлга қўйилган бўлиб, корхона ўз маҳсулотини ҳам сархил, ҳам музлатилган ҳолатда экспорт қилмоқда. Энди ушбу корхонада брокколи карамидан пюре ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилди. Бу ҳақида EastFruit экспертлари хабар бермоқда.

Компания хомашё сифатида брокколи карамини мамлакатнинг барча вилоятларидан харид қилади. Мазкур корхонанинг суткалик ишлаб чиқариш қуввати 35 тонна бўлиб, шундан 20 тоннаси сархил, 15 тоннаси музлатилган маҳсулотдир.  Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати материалида келтирилган маълумотларга кўра, “Anzur natural food” ХК ўз маҳсулотларини Европа ва Осиё мамлакатларига экспорт қилади.

Бундан ташқари, айни пайтда корхонада брокколи пюресини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлиб, тайёр маҳсулот Россия бозорига етказиб берилмоқда.

2023 йилда хусусий корхона ишлаб чиқариш қувватини икки баробар оширишни режалаштирмоқда. Айни пайтда корхонада 280 нафар, жумладан, 70 нафар доимий ва 210 нафар мавсумий ишчи меҳнат қилмоқда. Келгусида ишчилар сонини 500 нафарга етказиш режалаштирилган.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ички бозорида брокколига талаб ортиб бормоқда. Шунингдек, ушбу маҳсулот экспорти ҳажми ҳам ошиб боряпти. 2022 йил ҳосили учун 1,9 минг гектар майдонга брокколи экилган бўлса, жорий йилда брокколи етиштириш 37,6 минг тоннани ташкил этмоқда.

Ҳозир Ўзбекистонда брокколининг «Агасси F1″,» Айронман F1″, «Атлантис F1»,  «Гераклион F1», «Квинта F1,» «Наксос F1», «Марафон F1», «Тибурон F1», «Фиеста F1” каби навлари етиштирилмоқда.

Дастлабки расмий статистик маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 14,8 минг тонна гулкарам ва брокколи экспорт қилган. Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 1,8 баробар ва 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 баробар кўп, дея қайд этмоқда EastFruit экспертлари.

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин