Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда янги ҳосил сабзиси нархи тез пасаймоқда, ўтган йилги сабзи нархи эса ошмоқда
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистонда янги ҳосил сабзиси нархи тез пасаймоқда, ўтган йилги сабзи нархи эса ошмоқда

Бундан икки ҳафта аввал EastFruit Ўзбекистон пойтахтидаги улгуржи бозорларда янги ҳосил сабзисининг биринчи партиялари пайдо бўлгани ҳақида ёзган эди. Ўша пайтда улгуржи бозорларда 2022 йилги ҳосил сабзисини етказиб бериш ҳажми кам бўлган.

Бироқ, ўтган вақт мобайнида янги ҳосил сабзисини етказиб бериш сезиларли даражада ошди ва нархлар деярли икки баробар пасайди. 2022 йилнинг 25 мартидан 8 апрелигача бўлган даврда янги ҳосил сабзисининг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 14 000 дан 8 000 сўмга, яъни, 43 фоиз ёки 1,8 баробар пасайган. Бундан ташқари, 2022 йилнинг 8 апрель ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг жорий улгуржи нархлари ўтган йилнинг шу санасидан 2,3 баробар паст бўлди.

Шунингдек ўқинг: USAID ва Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида агробизнес бўйича стартаплар молиялаштирилади

Шу билан бирга, Ўзбекистонда ўтган йилги сабзининг улгуржи нархлари кетма-кет тўртинчи ҳафта ўсиб бормоқда ва сўнгги бир ой ичида 80 фоизга ошган.  2022 йилнинг 11 мартидан 8 апрелигача бўлган даврда ўтган йилги сабзининг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 2500 дан 4500 сўм (0,23 дан 0,40 АҚШ доллари)гача, яъни, 1,8 баробар ошди.  Агар жорий нархларни ўтган йилги даражалар билан солиштирадиган бўлсак, 2022 йилнинг 8 апрель ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 2021 йилнинг шу санасидаги нархдан 1,8 баробар юқоридир.

EastFruit таҳлилчилари фикрига кўра, ўтган йилги сабзи нархининг бу қадар кўтарилиши сабабларидан бири Россия бозорида ушбу маҳсулот қимматлаганидир. Худди шу даврда, 2022 йилнинг 11 мартидан 8 апрелига қадар Россия бозорида ўтган йилги сабзининг ўртача улгуржи нархлари 0,25 доллардан 0,68 долларгача, яъни, 2,7 баробар ошган.  Россия ва Ўзбекистон бозорларининг улгуржи нархлари ўртасидаги тафовут эса сезиларли даражада ошди, бу, ўз навбатида, Россияга ушбу маҳсулот экспортини рағбатлантирмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Фитосанитар мулоқот: ШҲТ давлатлари ўсимликлар карантини тўғрисидаги битим лойиҳасини маъқуллади

EastFruit

Туркияда гилоснинг эртаги навлари ҳосилини йиғиб олишга киришилди

EastFruit

Ready4Тradе лойиҳаси – Марказий Осиё мамлакатларининг савдо-сотиқни соддалаштириш борасидаги ҳамкорлиги

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин