Бош саҳифаЯнгиликларUSAID ва Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида агробизнес бўйича стартаплар молиялаштирилади
Янгиликлар

USAID ва Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида агробизнес бўйича стартаплар молиялаштирилади

Жорий йил апрель ойининг бошида АҚШ Халқаро тараққиёт агенлиги (USAID) Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги билан шерикликда тадбиркорлар ва маҳаллий корхоналардан агробизнес ва агротуризм соҳаларидаги инновацион маҳсулот ва хизматларни ҳамкорликда молиялаштириш учун ғоялар танловини эълон қилди.

GPS технологиялари, сунъий йўлдош ва дронлардан олинган суратлар, ҳосилни автомат усулида териш ва турли хил мобил иловалар – бу қишлоқ хўжалида глобал миқиёсда жорий этилаётган инновацион ишланмаларнинг айримларигина холос. Инновациялар агробизнесга ривожланиш, ҳосилдорлик ва рентабелликни ошириш, маҳсулотнинг қўшимча қийматини юксалтириш ҳамда экологик барқарорликни таъминлаш имкониятларини тақдим этади.

Шунингдек ўқинг: Fruit Logistica – 2022: Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти учун янги имкониятлар

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги секторига инновацион ечимларни жорий этишни рағбатлантириш мақсадида, USAIDнинг Агробизнесни ривожлантириш лойиҳаси ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги агробизнес ва агротуризм соҳаларидаги стартаплар ҳамда қишлоқ ҳудудларидаги мавжуд корхоналарни ҳамкорликда молиялаштиради. Бундан мақсад – минтақавий ва халқаро савдо-сотиқни ривожлантириш, аёллар ва ёшларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш ҳамда амалий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш. Танлов ғолибларига Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда USAIDнинг Агробизнесни ривожлантириш лойиҳасидан қўшимча қийматли маҳсулот ва хизматларни жорий этиш учун қиймати 800 млн. сўмгача бўлган янги технологиялар тақдим этилади.

Аризалар 2022 йил 1 майга қадар қабул қилинади. Батафсил вазирлик сайтида: https://mininnovation.uz/oz/contest/post-474

Мазкур ташаббус беш йилга мўлжалланиб, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган Агробизнесни ривожлантириш лойиҳаси доирасида илгари сурилган. Лойиҳа Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида хусусий сектор етакчилигидаги ўсиш жараёнларини қўллаб-қувватлаб, бунга муайян қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг қиймат занжири бўйлаб қўшимча қиймат ҳажмини кўпайтириш имконини берадиган технологиялар ҳамда бошқарувнинг янги амалиётларини жорий этиш орқали эришилади. Мазкур саъй-ҳаракатлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг қўшимча қиймат кўрсаткичини ошириш, аёллар ва ёшларни қамраб олиш, таълим муассасаларининг фаолиятини хусусий сектор талабларига мослаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги учун қулай сиёсий қарор ва чора-тадбирларнинг жорий этилишига кўмаклашишга қаратилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қувайт компаниялари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда

EastFruit

Куз фаслида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланади

EastFruit

Покистон ва Афғонистон Ўзбекистон мева-сабзавотлари импорти бўйича етакчи бўлди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин