Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда янги ҳосил лавлагиси ва дайкон турпининг экспорт мавсуми бошланди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда янги ҳосил лавлагиси ва дайкон турпининг экспорт мавсуми бошланди

Бундан тахминан икки ҳафта аввал Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларидан янги ҳосил  лавлагиси ва дайкон турпини ташқи бозорларга экспорт қилиш бошланди, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари.

Ўзбекистон пойтахти супермаркетларидаги пештахталарда янги  лавлаги март ойининг биринчи ярмида пайдо бўлган эди. Бироқ, экспорт ҳажмлари, яъни ушбу маҳсулотнинг катта партияларини март ойи охирига борибгина шакллантириш мумкин бўлди. 2022 йилнинг апрель ойининг илк кунларидан мамлакатнинг энг жанубий вилояти – Сурхондарёда янги ҳосил лавлагисининг экспорти мавсуми бошланди. Мазкур ҳудуд фермерларининг сўзларига кўра, даладан жўнатишнинг дастлабки нархи транспорт воситаларига юклаш харажатларини ҳисобга олмаганда 5500-6000 сўм/кг (0,48-0,53 доллар) бўлди, бироқ, апрель ойи ўрталарига яқин нархлар 3500-4000 сўм/кг (0,31 – 0,35 доллар)гача пасайди. 2022 йил ҳосили лавлагиси ЕОИИ мамлакатлари бозорларига жўнатилмоқда.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон супермаркетларида мавсум янгиликлари: кўксултон, равоч ва тут

Шу билан бирга, апрель ойининг илк кунларидан Сурхондарё вилоятида дайкон турпининг янги ҳосили экспорт қилина бошланди. Ушбу маҳсулотни етиштирувчи фермерларнинг маълумотларига кўра, дайкон турпини даладан жўнатиш нархи транспорт воситаларига юклаш харажатлари ҳисобга олинмаганда тахминан 4 000 сўм/кг (0,35 доллар)ни ташкил этади. Ўзбекистондан дайкон турпини жўнатишнинг деярли бутун ҳажми ЕОИИ давлатларининг умумий улушига тўғри келади.

Расмий статистик маълумотларга кўра, 2021 йилда Ўзбекистон 10,1 минг тонна дайкон турпини экспорт қилган, бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 19 фоизга кўп.

2021 йилда Ўзбекистондан лавлаги экспорти ҳажми 13,2 минг тоннани ташкил этди, бу 2020 йилга нисбатан 16 фоизга кам кўрсаткичдир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин