Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон супермаркетларида мавсум янгиликлари: кўксултон, равоч ва тут
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистон супермаркетларида мавсум янгиликлари: кўксултон, равоч ва тут

Ўзбекистонда март ойидаги об-ҳаво аномалиялари – узоқ давом этган ёғингарчилик ва ундан кейинги совуқ ҳаво оқимлари ортда қолиб, апрель бошидан буён иссиқ ва қуруқ об-ҳаво ҳукм сурмоқда. EastFruit мутахассисларининг хабар беришича, апрель ойининг дастлабки икки ҳафтасида мамлакат супермаркетлари пештахталарида навбатдаги мавсум янгиликлари сотувга чиқди – кўксултон, равоч ва тут.

2022 йилнинг 3-4 апрель кунлари “Маkro” ва “Кorzinkа” супермаркетлар тармоқлари Ўзбекистон пойтахтидаги дўконларида кўксултон сотувга чиққанини эълон қилди.  Ушбу маҳсулот нархи 100 грамм учун 9 990 дан 13 699 сўмгача оралиқда, яъни, 1 кг учун 99 990 дан 136 990 сўмгача.

Ўтган йили ҳам ушбу мева Маkro супермаркетларида апрель ойи бошида сотувга чиққан, бироқ, деярли 2 баробар арзон нархда – 100 грамми 6 199 сўмдан, яъни, 1 кг учун 61 990 сўмдан сотилган эди.

Орадан бир неча кун ўтиб, 2022 йилнинг 6 апрель куни  Маkrо савдо тармоғи навбатдаги мавсум янгилиги – равоч сотувга чиққанини эълон қилди. Ушбу маҳсулот нархи 100 грамми учун 2 699 сўмни, яъни, 1 кг учун 26 990 сўмни ташкил қилди. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, ўтган йили ушбу маҳсулот худди шу савдо тармоғи дўконларининг пештахталарида апрель ойи бошида 22 490 сўм/кг нархда сотувга чиққан эди. Бошқача  айтганда, 2022 йилги мавсумда равочнинг чакана нархлари ўтган йилга нисбатан 20% қимматроқ.

Ва ниҳоят, сўнгги кунлардаги мавсум янгилиги – бу қора тут. Ҳозирча ушбу маҳсулот Коrzinka тармоғининг фақат битта пойтахт дўконида, 100 грамми учун 2 790 сўм, яъни, 1 кг учун 27 900 сўм  нархда сотилмоқда. Ўтган йилларда ушбу маҳсулот Ўзбекистон супермаркетларида апрель ойининг иккинчи ярмидан бошлаб сотувга чиқарилган эди.

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Тожикистонда эртаги гилос нархи ўтган йилга нисбатан анча арзон

EastFruit

Туркияда ўтган йили 1,3 миллион тонна сархил мева шарбат ишлаб чиқариш учун қайта ишланди

EastFruit

Ўзбекистонда картошка импорти ва савдоси учун солиқ имтиёзлари 2022 йил охирига қадар узайтирилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин