Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда сўнгги ҳафта картошка 10 фоизга арзонлашди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда сўнгги ҳафта картошка 10 фоизга арзонлашди

Ўзбекистонда сўнгги бир ярим ой ичида биринчи марта картошка нархи пасайди. EastFruit экспертларининг хабар беришича, сўнгги бир ҳафта ичида ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 10 фоизга пасайган.

2021 йилнинг январь ойи бошидан сентябрь ойи охиригача жорий йилги картошка ҳосилининг ўртача улгуржи нархлари динамикаси, умуман олганда, ўтган йилгига ўхшаш ва нархлар тахминан 2020 йилги даражада бўлди. Бироқ, Россия картошка бозоридаги ажиотаж туфайли 2021 йилнинг сентябрь ойи охиридан Ўзбекистонда ушбу сабзавот домино эффекти бўйича қимматлаша бошлади. Орадан уч ҳафта ўтиб, бор-йўғи бир ҳафтада – 2021 йилнинг 14 октябридан 21 октябригача ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари бир кг учун 3500 сўмдан 5000 сўмга (0,33 доллардан 0,47 долларга), яъни, 43% га ошди. Кейинги икки ҳафта ичида картошканинг ўртача улгуржи нархлари ўша даражада сақланиб қолди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонга Покистон ва Эрондан импорт қилинган картошкаларда олтинранг ва нимранг нематодалар билан зарарланиш ҳолатлари тизимли равишда аниқланган

Шу билан бирга, картошка нархи янада ошишини чекловчи омил сифатида 2021 йилнинг 21 октябрида Ўзбекистон парламенти юқори палатаси Солиқ кодексига қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)ни нолга тенглаштиришни назарда тутувчи ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунни маъқуллаганини айтиш мумкин. Унга кўра, бир қатор маҳсулотлар, жумладан, картошка импорти ва уни сотиш бўйича ҚҚС бекор қилинди. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, 2021 йилнинг 10 октябридан 31 декабрига қадар юқорида кўрсатилган товарларни олиб кириш ва сотиш ҚҚСдан озод қилинади.

2021 йилнинг 4 ноябридан 11 ноябргача бўлган даврда Ўзбекистонда картошканинг ўртача улгуржи нархлари бир кг учун 5000 сўмдан 4500 сўмгача (0,47 дан 0,42 долларгача) пасайди. Шу билан бирга, жорий нархлар 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 36 фоиз ва 2019 йилнинг шу санасига нисбатан 2,1 баравар юқори.

Шунингдек, EastFruit мева-сабзавот маҳсулотларининг улгуржи нархлари бўйича ҳафталик мониторинг олиб борадиган мамлакатлар орасида Ўзбекистон ва Россия картошка нархи бўйича етакчиликни сақлаб қолмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин