Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда бир ой ичида бодринг нархи икки баробардан зиёд ошди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда бир ой ичида бодринг нархи икки баробардан зиёд ошди

Сўнгги бир ой давомида Ўзбекистонда силлиқ калта бодрингнинг улгуржи нархлари динамикасида барқарор ўсиш тенденцияси кузатилмоқда, нархлар 2,3 баробар ошди. Бундан ташқари, жорий улгуржи нархлар ўтган йилги даражадан 1,8 баробар юқори, дея қайд этмоқда EastFruit таҳлилчилари.

EastFruit мониторинги маълумотларига кўра, жорий йилнинг ёз фасли бошидан Ўзбекистонда силлиқ калта бодрингнинг минимал улгуржи нархлари 2500 сўм/кг даражада 2022 йилнинг 22 июлида қайд этилган бўлиб, ушбу санада мазкур масҳулотинг ўртача улгуржи нархи эса 3000 сўм/кг даражасида бўлган. Ва шундан бери барқарор ўсиш тенденцияси кузатилмоқда. 2022 йилнинг 22 июлидан 26 августигача бўлган даврда ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 3000 дан 7000 сўмгача, яъни, бир ойдан бироз кўпроқ вақт давомида — 2,3 баробар ошди.

Ўтган йилнинг 22 июлида силлиқ калта бодрингнинг ўртача улгуржи нархи ҳам 3000 сўм/кг  даражасида бўлган ва 2021 йилнинг 22 июлидан 26 августигача бўлган даврда ўртача улгуржи нархлар 1 кг учун 4000 сўмгача ошган, яъни, 33 фоизга. Бироқ бу йилги ўсиш суръати ўтган йилги кўрсаткичдан бир неча баробар юқоридир.

Шундай қилиб, 2022 йилнинг 26 август ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи ўтган йилнинг шу санасида қайд этилган даражадан 1,8 баробар юқоридир.

EastFruit мева-сабзавот маҳсулотларининг улгуржи нархларини кузатиб борадиган мамлакатлар орасида Ўзбекистонда силлиқ калта бодрингнинг жорий нархлари энг юқори ҳисобланади. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, қўшни Тожикистонда ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари Ўзбекистондагидан 2 баробар паст.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондаги фермер хўжаликларида маймунжоннинг турли навлари синовдан ўтказилмоқда

EastFruit

Бу йил Ўзбекистонда 37 минг тоннадан зиёд брокколи етиштирилади

EastFruit

Украинада кучли талаб ва чекланган таклиф туфайли пиёз нархлари ошиб кетди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин