Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон селекционерлари саримсоқнинг янги навини яратишди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистон селекционерлари саримсоқнинг янги навини яратишди

Кўп йиллик изланишлар натижасида Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан саримсоқнинг «Жануб» номли янги нави яратилди, унинг пишиб етилиш даври бошқа навларга нисбатан анча қисқароқдир, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари.

Янги навнинг бошқаларидан асосий устунлиги – бу эртапишар нав, унинг тайёр ҳолатга келиши 200-215 кунни ташкил этади. Қолаверса, бу нав жуда ҳосилдор, пиёз бошлари йирик-йирик, пиёзчалар сони 13 та бўлиб, сифат жиҳати замонавий бозор талабларига жуда мос келади. Янги нав – экспортбоп ва сақлаш муддати ҳам яхши, сентябрь-октябрь ойларигача бемалол туради”,  дейди “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида “Жануб” нави муаллифи, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти илмий ходими Баҳодир Саломов.

Агар ушбу нав қишки саримсоқ сифатида сентябрь ойининг биринчи ўн кунлигида экилса, унинг ҳосилини келгуси йил март ойининг учинчи ўн кунлигидан бошлаб апрель ойининг биринчи ўн кунлигигача бўлган даврда, яъни, бошқа навларга нисбатан 20-25 кун эрта йиғиб олиш мумкин. Табиийки, бу ўзбекистонлик экспортёрларга саримсоқ янги ҳосили билан одатдагидан деярли бир ой аввал ташқи бозорларга чиқиш имконини беради, дея қайд этмоқда EastFruit экспертлари.

Интеллектуал мулк агентлигига барча ҳужжатларни тақдим қилган ҳолда нав учун патент олдик. Эндиги вазифамиз – янги навнинг уруғчилигини йўлга қўйишдир«,  дейди Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти илмий котиби Фахриддин Расулов.

Эслатиб ўтамиз, кўп йиллик изланишлар натижасида Сабзавот, полиз ва картошка экинлари илмий-тадқиқот институти олимлари илк бор рокамболнинг, яъни бошқача айтганда саримсоқ-пиёз, Миср пиёзи ёки испан саримсоғи деб ҳам аталадиган сабзавотнинг янги навини яратишга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда ноябрь ойи охирида EastFruit ёзган эди. Ушбу нав “Барака” деб номланган бўлиб, Ўзбекистон шароитида етиштиришга мосдир, 2022 йилнинг октябрь ойида патентланган. Сабзавотнинг мазкур тури Ўзбекистонда ҳали кенг тарқалмаган бўлса-да, яқин келажакда уни мамлакатнинг деярли барча боғларида учратиш мумкин бўлади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Навоий вилоятида лаванда ва наъматак мойларини ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳа амалга оширилмоқда

EastFruit

Франциянинг Groupe Cаsino тармоғи Ўзбекистон ритейл бозорига киришни режалаштирмоқда

EastFruit

Германиядаги йирик халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмасида Ўзбекистон маҳсулотлари намойиш этилмоқда (видео)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин