Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон селекционерлари рокамболнинг янги навини яратишди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистон селекционерлари рокамболнинг янги навини яратишди

Кўп йиллик изланишлар натижасида Сабзавот, полиз ва картошка экинлари илмий-тадқиқот институти олимлари илк бор рокамболнинг, яъни бошқача айтганда саримсоқ-пиёз, Миср пиёзи ёки испан саримсоғи деб ҳам аталадиган сабзавотнинг янги навини яратишга муваффақ бўлишди. Бу ҳақида EastFruit мутахассислари хабар бермоқда.

Янги нав «Барака» деб номланган бўлиб, у Ўзбекистон иқлим шароитида етиштиришга мосдир. Рокамболнинг ушбу нави Интеллектуал мулк агентлиги томонидан 2022 йил октябрь ойида патентланган.  Сабзавотнинг бу тури Ўзбекистонда ҳали кенг тарқалмаган бўлса-да, яқин келажакда уни мамлакатдаги деярли барча томорқаларда учратиш мумкин бўлади, дейилади Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматининг материалида.

Рокамболь Аllium L. жинси, Аlliaceae J. К. Agardh оиласи ва Allium Wendelbo гуруҳига мансуб. Худди шу гуруҳга саримсоқ, порей пиёзи, узум-пиёз, мускат пиёзи ва узун учли пиёз киради.

Рокамболь пиёз ва саримсоқнинг улкан гибридидир, пиёзининг диаметри 6 дан 10 см гача, 3-7 бўлакдан иборат бўлиб, ҳар бир бўлагининг оғирлиги 80 граммгача бўлиши мумкин. Ўлчами катталиги туфайли бу турдаги сабзавот «фил-саримсоқ» деб ҳам аталади. Унинг ўзига хос таъми бор — бир вақтнинг ўзида ҳам пиёз ва ҳам саримсоқ таъмини беради. Шу билан бирга, у саримсоқ каби ўткир эмас ва пиёз каби кўзни ёшлантирмайди. Рокамболни тўқсонбости усулида ҳам (қишки), баҳорда ҳам экиш мумкин.

EastFruit мутахассисларининг хабарига кўра, постсовет мамлакатларида рокамболнинг 3 нави яратилган, булар «Белый слон», «Жемчуг» ва «Янычар» навлари. Ушбу навлар бир-биридан пўстлоғининг ранги, стрелкаси бор ёки йўқлиги билан фарқланади.

Хом шаклда рокамболь сархил сабзавот ва кўкатлардан тайёрланган салатлар, пишлоқ ва творог қўшилган газаклар билан бирга истеъмол қилинади. Бу сабзавотни тузлаш, маринадлаш мумкин, шунингдек, у шўрвалар, гўшт ва балиқдан таомлар, печда пиширилган сабзавотлар, жаркоп каби кўплаб овқатларга мазали қўшимча сифатида ҳам ишлатилади.

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда сўнгги уч ҳафтада апельсин нархи 33 фоизга ошди

EastFruit

Навоий вилоятида лаванда ва наъматак мойларини ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳа амалга оширилмоқда

EastFruit

Франциянинг Groupe Cаsino тармоғи Ўзбекистон ритейл бозорига киришни режалаштирмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин