Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон мева-сабзавотлари Жанубий Кореялик харидорларда қизиқиш уйғотмоқда
Янгиликлар

Ўзбекистон мева-сабзавотлари Жанубий Кореялик харидорларда қизиқиш уйғотмоқда

Ўзбекистон Республикасининг Кореядаги элчихонасида Жанубий Кореянинг «DAU» компанияси раҳбари Мин Бёнг Ил билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Жанубий Корея бозорига экспорт қилиш ҳажмини ошириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Бу хусусда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Учрашувда, шунингдек, «Мirae Bio Pharmа» компанияси раҳбари Юн Ҳо Кёнг ва «GAP Trading Cо., Ltd» компанияси раҳбари Пак Хонг Гу иштирок этишди.

Мин Бёнг Ил «DAU»нинг асосий фаолияти Жанубий Корея истеъмолчилари учун чет элдан қишлоқ хўжалиги ва денгиз маҳсулотларини етказиб бериш эканлигини маълум қилди. Ушбу компания бутун Жанубий Кореяда улгуржи ва чакана савдо корхоналари билан кенг савдо тармоғини ташкил этган. Шунингдек, у Жанубий Aмерика ва Хитой компаниялари билан ҳамкорлик қилинишини, маҳсулот етказиб бериш каналларини келгусида диверсификациялаш, жумладан, бу, Ўзбекистон билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш йўли билан амалга оширилишини таъкидлади.

Ҳозирги кунда «DAU» компанияси ҳамкорлари – «Мirae Bio Pharmа» ва «GAP Trading Co., Ltd» билан бирга  Жанубий Корея бозорига хорижий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришнинг янги моделини ишлаб чиқмоқда ва Ўзбекистон ҳамкорлик учун муҳим мамлакатлардан бири ҳисобланади. Шу муносабат билан Корея компанияларининг раҳбарлари экспорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг потенциал турларини, хусусан, Ўзбекистондаги мева-сабзавотлар таҳлилини ўтказиш ниятида эканликларини билдиришди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда сабзи арзонлашди, аммо ҳозирги нархлар Россиядагига қараганда юқори

Музокаралар чоғида Корея томонига Жанубий Корея бозорига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини потенциал етказиб бериш, шунингдек,  карантин хизматлари томонидан Ўзбекистон мева-сабзавотлари экспорти учун фитосанитария рухсатини бериш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Ўз навбатида, Корея томони ушбу турдаги маҳсулотларни Жанубий Корея бозорига етказиб беришга тайёр бўлган ўзбек компанияларининг тижорат таклифлари ҳақида маълумот берди.

Учрашув натижасида ушбу йўналиш бўйича, жумладан, маҳаллий компаниялар вакиллари иштирокидаги видеоконференцалоқа орқали Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш шартлари бўйича муҳокамалар ташкил этиш ва шу йўл билан ўзаро алоқаларни изчил давом эттириш тўғрисидаги келишувга эришилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

EastFruitнинг мониторинг минтақаси мамлакатларида 2021 йилги резаворлар мавсумининг бой берилган имкониятлари

EastFruit

Молдованинг иссиқхона узумлари юқори нархлар туфайли асосан ички бозорда сотилмоқда

EastFruit

Грузия шафтоли экспортининг жорий йилдаги кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан 45 фоизга ошиб бормоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин