Бош саҳифаМева-сабзавот бозориБозорлар шарҳиЎзбекистон илк бор малинани Тожикистондан импорт қилмоқда, бу эса нархга таъсир қилди
Бозорлар шарҳи Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистон илк бор малинани Тожикистондан импорт қилмоқда, бу эса нархга таъсир қилди

EastFruit таҳлилчиларининг фикрига кўра, Ўзбекистон Тожикистондан сархил малинани фаол импорт қила бошлади, бу эса ушбу резаворнинг мамлакатдаги  нархлари тикланишига ёрдам берди.

EastFruitнинг Тожикистон таҳлил гуруҳи маълумотларига кўра, малина бу мамлакатнинг шимолида, тўғридан-тўғри Қирғизистон билан чегара ҳудудда етиштирилади. Сархил тожик малиналарини қирғизистонлик импортёрлар харид қилар эди. Бироқ, 2021 йилнинг баҳорида икки  мамлакат ўртасидаги можаролар авж олгач, чегара ёпилди ва тожик боғбонларида малина учун муқобил маркетинг каналлари қолмади.

Тожикистоннинг ички бозорида малинага талаб даражаси жуда паст. Шунинг учун унинг улгуржи нархи савдода $0,8/кг гача тушди, бу эса савдо ҳажмини бирозгина оширишга ёрдам берди, холос. Мамлакатда резаворни музлатиш имконияти йўқ.

Ёрдам кутилмаганда Ўзбекистондан келди, чунки, у ерда мева етиштириш Тожикистонга қараганда анча кам ва резаворлар нархи юқори. Яқинда биз қулупнай мисолида ушбу мамлакатларда резаворларнинг нархлари бир-биридан қандай фарқ қилишини кўрсатган эдик. Малина билан ҳам худди шундай ҳолат – Ўзбекистонда нархлар бир неча баравар юқори. Шу билан бирга,  Ўзбекистон малинани Тожикистондан сотиб олмасди, чунки малина етиштирувчиларнинг бор эътибори Қирғизистонга қаратилган эди ва ҳар икки томон ҳам янги савдо имкониятларини изламасди. Тожикистон малина учун харидор қидиришни Қирғизистонга экспорт имкониятлари ёпилгандан кейингина бошлади.

Шу сабабли, ўзбекистонлик импортёрлар учун Тожикистондан малина сотиб олиш имконияти ҳақиқий топилмага айланди, чунки бундай савдо маржаси жуда жозибали эди. Бироқ, Ўзбекистондан малинага талаб ўсиши аллақачон Тожикистондаги улгуржи савдода ички нархлар кг учун бир ярим AҚШ долларигача кўтарилишига олиб келди. Яъни, Тожикистонда малина нархи бир ҳафта ичида деярли икки баравар ошди. Бироқ, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида кечган фаол савдо-сотиқ пайтидаги нарх даражасига ҳали етиб келинмади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

EastFruitнинг мониторинг минтақаси мамлакатларида 2021 йилги резаворлар мавсумининг бой берилган имкониятлари

EastFruit

Молдованинг иссиқхона узумлари юқори нархлар туфайли асосан ички бозорда сотилмоқда

EastFruit

Шок-музлатиш технологияси резаворларнинг фойдали хусусиятларини узоқ вақт сақлашга имкон беради

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин