Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон 2021 йилнинг май ойида гилос экспортини кескин оширди, бироқ экспорт мавсуми одатдагидан эрта тугади
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистон 2021 йилнинг май ойида гилос экспортини кескин оширди, бироқ экспорт мавсуми одатдагидан эрта тугади

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-май ойларида гилос экспорти ҳажми 27,6 минг тоннани, умумий қиймати эса 43,4 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,3 минг тоннага кўпдир. Юқорида кўрсатилган экспорт ҳажмининг 65%и Фарғона водийси ҳиссасига тўғри келади.

Манбада экспорт нархини ўтган йил билан таққослаш ҳақида айтилмаган. EastFruit таҳлилчиларининг фикрига кўра, экспорт қиймати 2020 йилга нисбатан пасайган.

Биз, Ўзбекистонда гилос нархи пасайганининг сабаблари ҳақида ушбу мақолада батафсил ёзган эдик. Шу сабаб, бу йилги гилос экспортининг қиймати ўтган йилга нисбатан паст бўлиши эҳтимоли юқори.

EastFruit мутахассислари манбада кўрсатилган экспорт ҳажми 2021 йилнинг май ойига тааллуқли, деб ҳисоблашмоқда. Бошқача айтганда, май ойининг ўзида Ўзбекистондан гилос экспорти 43,4 миллион доллар қийматидаги 27,6 минг тоннани ташкил этди. Бунинг изоҳи оддий.

Ўзбекистонда гилосни йиғиб олиш, ҳатто супер-эртаги навлар ҳисобга олинса ҳам, апрель ойининг иккинчи ўн кунлигидан эрта бошланмайди, эртаги навлар терими эса февралдан апрелгача ҳаво ҳароратида сезиларли ўзгаришлар бўлмаса, апрелнинг учинчи декадасидан бошланади. Шунга кўра, маҳсулот экспорт учун етарлича ҳажмга етганида, яъни ой охирига яқин ташқи бозорларга жўнатилади.

Аммо бу йилги мавсум қиш фаслидаги ғайритабиий исиш ва баҳор бошида келган қаттиқ совуқлар сабабли гилоснинг оммавий йиғим-терим мавсуми бошланиши тахминан 10 кунга кечикиши билан фарқ қилади. Маълумки, об-ҳаво аномалиялари супер-эртаги ва эртаги навлар ҳосилига анча зарар етказди. Логистика хизматлари бозори иштирокчиларининг фикрига кўра, гилосни Ўзбекистондан ташқи бозорларга жўнатиш учун транспорт қидириш бўйича дастлабки сўровлар фақат апрель ойининг сўнгги кунларида, яъни 28-30 апрель кунлари кузатила бошланди. Умуман олганда, EastFruit май ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистон гилоси экспортида одатий фаоллик кузатилмагани ҳақида ёзган эди.

Шундай қилиб, EastFruit мутахассисларининг фикрига кўра, Ўзбекистондан гилос экспорти бўйича юқоридаги маълумотлар 2021 йилнинг май ойига тегишлидир.

Ўзбекистоннинг мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи 13 ҳудуди орасида Фарғона вилояти гилос экспорти бўйича мутлақ етакчига айланди ва 2021 йилнинг май ойида ушбу вилоятдан жўнатилган гилос ҳажми умумий экспортнинг 47 фоизини ташкил этди. Иккинчи ўринни Наманган вилояти (17%), учинчи ўринни Тошкент вилояти (14%) эгаллади. Жами ушбу уч ҳудуднинг улуши умумий гилос экспортининг 78 фоизини ташкил қилди. Фарғона водийси, яъни – Фарғона, Наманган ва Aндижон вилоятларининг экспорт ҳажмидаги умумий улуши 2021 йилнинг май ойида 65 фоизни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз,  Ўзбекистоннинг Фарғона водийсида гилос етиштириш ва уни қўл меҳнати билан саралашнинг анъанавий технологияси ҳақидаги видеони бу ерда томоша қилишингиз мумкин.

EastFruit мутахассислари 2021 йил июнь ойининг иккинчи ярмида Ўзбекистондан гилос экспорти жўнатмалари кескин пасайганини қайд этишмоқда. Ва 20-21 июнь кунларидан бошлаб, бундай жўнатмалар саноқли бўлиб қолди. Бу йилги гилос мавсуми ўтган йилга нисбатан тахминан 10 кун кечроқ бошланганига қарамай, жазирама июнь ҳосилнинг қолган қисми тезроқ пишишини таъминлаган бўлиши мумкин. Улгуржи бозорларда катта калибрли (26+) ва майда гилослар ҳанузгача таклиф қилинмоқда ва улар  пишиб етилган гилос эканлиги, шубҳасиз. Шу сабабли, ўзбек гилосининг асосий экспорт бозори Россия эканлигини ҳисобга олсак, узоқ ташқи бозорларга экспорт қилиш учун мос маҳсулотлар энди йўқ. Бу шуни англатадики, ҳатто миқдор жиҳатидан ҳам июнь ойида гилос экспорти ҳажми нисбатан паст бўлиши мумкин ва умуман, мавсум ҳисобидан ушбу меваларнинг экспорт жўнатмалари ортиши табиий жиҳатдан ҳам кафолатланмаган.

Россия бозорида Ўзбекистон гилосига талабнинг пасайиши Туркия, Эрон ва Озарбайжон етказиб берувчиларининг фаоллашуви билан боғлиқ, улар маҳсулот етказиб бериш бўйича бирмунча устун бўлиб, логистика нархлари борасида қатор афзалликларга эга.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин