Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон 2021 йилда Японияга майиз экспортини икки баробар оширди ва қовуннинг илк синов партиясини етказиб берди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўзбекистон 2021 йилда Японияга майиз экспортини икки баробар оширди ва қовуннинг илк синов партиясини етказиб берди

EastFruit таҳлилчилари 2021 йилда Ўзбекистондан Японияга майиз экспорти сезиларли даражада ошганини қайд этишмоқда.  Йил якунига кўра, ушбу мамлакатга Ўзбекистонда етиштирилган майиз экспорти 2,4 баробар ошди, бироқ, экспорт ҳажми нисбатан анча кам – 27 тоннани ташкил этди.

Шунга қарамай, Япония маҳсулот сифати ва хавфсизлиги бўйича жаҳондаги энг талабчан мамлакатлардан бири бўлганлиги ва алоҳида мамлакатдан харидлар ҳажмини камдан-кам ҳолларда кескин оширганлиги сабабли, етказиб бериш ҳажмини ўсиши тенденциясининг ўзи жуда муҳим кўрсаткичдир.  Ўзбекистон Японияга майиздан ташқари 6 тонна қуритилган ўрик ҳам  экспорт қилган, ўтган йили бу кўрсаткич 5 тонна, ундан аввалги йили 2 тонна, ундан ҳам аввалги йили эса 22 тонна эди.

Ўзбекистон сархил меваларидан Японияга қовуннинг икки тонналик битта кичик партияси етказиб берилди. Бунгача ўзбек қовуни Япония бозорига кирмаган, яъни ушбу воқеликни маълум бир ютуқ деб ҳисоблаш мумкин,  импортёрнинг биринчи синов партияси борасида шикояти бўлмаса, албатта.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қуритилган меваларнинг жаҳондаги энг йирик экспортёрларидан бири ҳисобланади. Майиз экспорти бўйича ушбу мамлакат мунтазам равишда энг йирик экспортёр давлатлар бешлигига киради, бироқ, Ўзбекистондан ушбу маҳсулот экспорти ҳажми йилдан-йилга ўзгариб турибди. Ўзбекистон майизи экспортининг энг катта ҳажми 2017 йилда қайд этилган ва 78 минг тоннани ташкил қилган. Жаҳон майиз бозорининг етакчиси Туркия бўлиб, у ушбу маҳсулотни 280 минг тоннагача экспорт қилади.  Майиз экспорти бўйича иккинчи ўринни Эрон, учинчи ўринни эса АҚШ эгаллаган. Майизнинг бошқа йирик экспортёрлари қаторига Жанубий Африка, Чили, Афғонистон ва Аргентина киради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Иордания Ўзбекистон анорлари учун ўз бозорларини очди

EastFruit

Ўзбекистонга Венгриядан картошканинг мини туганаклари келтирилди

EastFruit

Буюк Британия қишлоқ хўжалиги соҳасига Ўзбекистондан ишчилар жалб қилишни режалаштирмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин