Бош саҳифаЯнгиликларОзарбайжонда ҳам пиёз экспорти чекланди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Озарбайжонда ҳам пиёз экспорти чекланди

Минтақадаги пиёз муаммоси экспорт таъқиқлари тўлқинига олиб келди ва бу тўлқин Озарбайжонга ҳам етиб борди. Аввалроқ, EastFruit таҳлилчилари хабар қилганидек, 2022/23 йилги мавсумда ушбу сабзавот экспортини Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон мамлакатлари таъқиқлаган эди.

Тўғри, Озарбайжонда ҳукумат қарори шакли бошқачароқ. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 февралда қабул қилинган «2022 йил 18 мартдаги “Минимал истеъмол саватига киритилган бир қатор асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва уларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган товарларнинг мамлакатдан олиб чиқилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, пиёз ва шалот пиёзининг мамлакат божхона ҳудуди орқали олиб ўтилиши вақтинчалик “тартибга солинади”. Бу нимани англатишини аниқ айтиш қийин. Бироқ, бозор иштирокчилари «3 февралдан бошлаб, Озарбайжондан пиёз олиб чиқиш таъқиқлангани»ни айтишмоқда.

Дарвоқе, экспортни таъқиқлаш билан бир вақтда пиёз импорти учун имтиёзлар жорий этилган. Ҳукуматнинг 2023 йил 3 февралдаги бошқа қарори билан пиёз импортини 2023 йил 1 майгача божхона божи тўловларидан озод қилиш тўғрисида қарори қабул қилинди. Албатта, агар экспортни ҳамма таъқиқласа, бу қарор ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслиги аниқ.

Айни пайтда минтақа пиёз бозоридаги вазият янада қизғин тус олмоқда. Ҳафталик бозор нархлари таҳлилимиз шуни кўрсатдики, Молдова, Украина, Польша ва Тожикистонда пиёз нархи ўсишда давом этди. Айни пайтда Украинада пиёзнинг улгуржи нархи кг учун 90 АҚШ центига етди.  Молдова, Ўзбекистон ва Тожикистонда нархлар кг учун 69-73 АҚШ центи даражасида, Грузияда эса ушбу сабзавот нархи Украинадаги нархларга яқин. Бироқ, ёқимсиз хабарлар шу билан тугаб қолмади – биз Ўзбекистонда эртаги пиёз билан боғлиқ вазият бўйича мақола эълон қилдик. Унда экинларнинг совуқдан зарар кўриши туфайли эртаги пиёз ҳосилининг кечикиши эҳтимоли юқори эканлиги айтилади. Бундан ташқари, эртаги пиёзнинг ҳосилдорлиги, шунингдек, унинг сифати кутилганидан паст бўлиши мумкин.

Табиийки, қиш-баҳор даврида пиёз бозорида юзага келиши мумкин бўлган кескин вазият ҳақидаги дастлабки прогнозларимиз ўз тасдиғини топмоқда. Ва бунда барча фермерларнинг юқори нархлар фонида ушбу маҳсулотни етиштиришга қизиқиши табиий ҳол. Аммо, бу сўнгги 20 йил ичида бир неча бор содир бўлган ва деярли ҳар доим келгуси йилда фермерлар кутганидек натижа бўлмаган.

Гарчи, Россиянинг Украинадаги уруши бозордаги меъёрий жараёнга ўзгаришлар киритаётган бўлса-да, мутахассислар украиналик фермерларни келгуси мавсум учун пиёз экиладиган майдонларни режалаштиришда эҳтиёткор ва мулоҳазали бўлишга чақирмоқда.

EastFruit

East Fruit таҳлилий платформасида чоп қилинган мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат ушбу материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Мазкур сайт саҳифаларида жойлаштирилган шарҳлар ҳамда блоглар муаллифларининг фикрлари таҳририят нуқтаи назари, фикри ва позициясини ифода этмаслиги мумкин.

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин