Бош саҳифаДолзарбЎтган икки ҳафта ичида Ўзбекистонда тарвузнинг улгуржи нархи 44 фоизга ошди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Ўтган икки ҳафта ичида Ўзбекистонда тарвузнинг улгуржи нархи 44 фоизга ошди

EastFruit экспертлари Ўзбекистонда тарвуз нархи ошганини қайд этишмоқда. Охирги икки ҳафта мобайнида ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 44 фоизга ошди. Шу билан бирга, ташқи бозорлар ички бозор нархига таъсир қилмаяпти, чунки, август ойи бошидан буён экспортёрлардан тарвузга талаб деярли йўқ.

2021 йил июль ойининг биринчи ўн кунлигидан август ойи ўрталарига қадар Ўзбекистон пойтахти бозорларида тарвузнинг ўртача улгуржи нархи 900 сўм/кг дан ошмаган ($0,08). Шу билан бирга, 12-26 август кунлари ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 900 сўм/кг ($0,08) дан 1300 сўм/кг ($0,12)гача кўтарилди, яъни, 44%га ошди.

Таққослаш учун, 2019 йил 26 август ҳолатини оладиган бўлсак, улгуржи нархлар ўртача 800 сўм/кг ($0,09)ни ташкил этган эди. Бошқача айтганда, жорий нархлар 2019 йилнинг шу санасига нисбатан маҳаллий валютада 62% ва AҚШ долларида 33% юқоридир.

Бироқ, пойтахт супермаркетлари ва полиз экинларининг чакана савдо дўконларида тарвузнинг чакана нархи кичикроқ қийматда – 8 дан 25%гача ошди. Улгуржи ва чакана нархлар ўсиши суръатларининг сезиларли фарқи, катта эҳтимол билан, Ўзбекистонда тарвуз чакана савдо тароқлари ва дўконларда доналаб сотилиши билан изоҳланади. Катта, ўрта ва кичик калибрларни турли комбинацияларда аралаштириш чакана савдо сотувчилари улгуржи нархлар ошишига камроқ даражада эътибор бериши учун имкон яратади.

Шуни таъкидлаш жоизки, тарвуз улгуржи нархининг ўсиши экспортёрларнинг унга талаби амалда йўқлиги, яъни, ташқи бозор таъсир этмаётган шароитда содир бўлмоқда. 2021 йилнинг 12 август куни EastFruit Ўзбекистондан тарвузни оммавий экспорт қилиш мавсуми тугагани ҳақида ёзган эди. Портал таҳлилчиларининг фикрича, август ойининг бошидан ҳозирги кунга қадар республикадан атиги бир неча юз тонна тарвуз ташқи бозорга жўнатилган, бу мазкур турдаги маҳсулот учун аҳамиятсиз ҳажм ҳисобланади. EastFruit экспертларининг фикрига кўра, улгуржи нархлар ўсиши йилнинг бу вақтида ички бозорда таклиф камайгани билан боғлиқдир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Туркия бу йил 200 миллион долларлик хўраки узум экспортини режалаштирмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда хандон писта йиғим-терими якунланмоқда, аммо ҳосилнинг чўғи кам

EastFruit

Ўзбекистонда ёнғоқ нархи 25 фоизга юқори

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин