Бош саҳифаЯнгиликларОмскда Ўзбекистон мева-сабзавотлари учун улгуржи тарқатув маркази қурилиши бошланди
Янгиликлар

Омскда Ўзбекистон мева-сабзавотлари учун улгуржи тарқатув маркази қурилиши бошланди

Россиянинг Омск шаҳрида Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари учун «Фрукт сити» логистика маркази қурилиши бошланди, деб ёзди “Spot.uz”.

Бу ҳақида расмийлар Россия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида келишиб олишди.

Россия бозорига сабзавот ва мевалар экспорт қилувчи Parkent Agrosel Business холдинги (Ўзбекистон) маҳсулотларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш ва кейинчалик Сибир ҳудудларига етказиб бериш учун савдо-логистика марказини ташкил этишни таклиф қилди.

Россия томони вакилларининг сўзларига кўра, худди шу логистика хабидан Ўзбекистон ҳудудига етказиб бериладиган маҳсулотларга ишлов бериш мумкин. Бу Омск учун ҳам истиқболли сармоявий лойиҳадир.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистондан сублимацияланган мева ва резаворлар илк бор Малайзияга етказилди

Хусусан, Россиянинг мазкур вилояти Ўзбекистонга буғдой, ун, арпа ва мойли ўсимликлар етказиб беришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Минтақавий иқтисодиёт вазирлиги келажакдаги марказ лойиҳаси устида иш бошланганини тасдиқлади. Оренбургда Ўзбекистон мевалари учун логистика маркази очилиши ҳам режалаштирилган. Ушбу минтақа мутасаддилари ғалла ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича қўшма корхона қуриш лойиҳасини тайёрламоқда.

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ҳам Ўзбекистондан мева-сабзавотларни улгуржи тарқатув марказлари тармоғи яратилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин