Бош саҳифаЯнгиликларРоссия ҳудудларида Ўзбекистон мева-сабзавотлари учун улгуржи тарқатув марказлари ташкил қилинади
Янгиликлар

Россия ҳудудларида Ўзбекистон мева-сабзавотлари учун улгуржи тарқатув марказлари ташкил қилинади

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри ҳокимлиги Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожланитириш, хусусан, Ўзбекистондан ушбу ҳудудга мева-сабзавот етказиб бериш кенгайтирилишини режалаштирмоқда. Шаҳар губернатори Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев билан шу ва бошқа масалалар юзасидан музокаралар олиб борди.

Россия томони икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш имкониятларидан манфаатдор. Санкт-Петербург шаҳридаги компаниялар Ўзбекистонга тиббиёт товарлари ва мебель етказиб беришни йўлга қўйиш ва кенгайтиришга, шунингдек, ҳамкорликдаги қурилиш лойиҳаларини амалга оширишга тайёр.

Ўз навбатида, Санкт-Петербург Ўзбекистон мева-сабзавотларини етказиб берилиши ҳажми ошишидан манфаатдор. Бунинг учун улгуржи тарқатув марказлари тармоғини яратиш имкониятлари ишлаб чиқилмоқда, деб ёзди Spot.uz.

Бундан ташқари, расмийлар меҳнат миграцияси ва ўзбекистонлик муҳожирларнинг Россиядаги мослашуви йўналиши бўйича ҳамкорлик масаласини муҳокама қилишди.

Сўнгги ойларда Россия ҳудудлари Ўзбекистон билан савдо-сотиқ соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамламоқда. Аввалроқ Краснодар ўлкаси раҳбари Андижон вилояти билан ҳамкорликда савдо уйларини очиш бўйича келишувга эришган, кейинроқ икки томонлама етказиб бериш учун логистика маркази ташкил этилишини маълум қилган эди.

Ўзбекистон мева-сабзавотлари бўйича  худди шундай ташаббус Оренбургда ҳам илгари сурилган эди. Ёзда Свердловск вилоятида Ўзбекистон савдо уйи очилиши режалаштирилгани маълум қилинди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин