Метеорологик прогнозларга кўра, шу ҳафта Молдовада ҳаво салқин бўлади, ёғингарчилик давом этади ва кучайиши эҳтимоли ҳам бор. Боғдорчилик корхоналари раҳбарларининг фикрига кўра, об-ҳаво ёмонлашуви гилоснинг оммавий савдоси бошланишига таъсир қилиши аниқ. Прогнозларга кўра, у июнь ойининг биринчи кунларига тўғри келиши керак эди. Бироқ, ҳозирги шароит сабаб, мавсум камида бир ҳафта кейинга қолдирилади.
Илк гилос мамлакатда деярли икки ҳафта олдин пайдо бўлган. Аммо мева-сабзавот бозори операторлари таъкидлаганидек, у «гомеопатик миқдорда ва космик нархларда» сотилмоқда. EastFruit чакана савдода илк гилос «уч-тўрт килограмм гўшт» нархида – 300 лей/кг гача ($16,9) ва ундан юқори нархларда таклиф қилинганлигини хабар қилди. Грек гилосини ички бозорга олиб келиб, таваккалга қўл урган бир нечта улгуржи етказиб берувчилар мевани чакана сотувчиларга 100-130 лей/кг ($5,62-7,30) нархда таклиф қилишди.
Май ойи охирида маҳаллий гилос деярли бутунлай импорт қилинадиган маҳсулот ўрнини босди. Бироқ, у билан боғлиқ таклифлар жуда катта эмас. Шу билан бирга, сифати сезиларли даражада ошганига қарамай, икки ҳафтадан камроқ вақт давомида чакана нарх 120-150 лей/кг ($6,74-8,42) гача пасайган. Aммо улгуржи ишчи нархлар коридори ҳали шаклланмади. Ҳозирги вақтда Молдова гилос сотувчиларининг асосий қисми – мустақил равишда лоток ва машина юкхоналарида ёки нари борса, шаҳар ичидаги хусусий киоскаларда меваларни сотадиган уй хўжалиги фермерларидир.
Шунингдек ўқинг: Минтақадаги сабзавот ва мевалар учун нарх ҳамда логистика бўйича огоҳлантирувлар – 2021 йил, 21-ҳафта
Сўнгги бир неча йил ичида сотув ва нархлар динамикасига эътибор қаратган ҳолда Молдова мева етиштирувчилар ассоциацияларининг мутахассислари июнь ойи бошидан бошлаб, оғир об-ҳаво шароитларига қарамай, гилос нархи кескин пасаяди – «бу қулупнай мавсуми бошидагидан кўра тез юз беради» деган тахминни илгари суришмоқда. Улар бу тахминни Молдова ички бозорида гилосга қулупнайдан кўра талаб камроқ экани ва шу билан бирга, «гилоснинг оммавий истеъмолчилар учун қулупнайдан кўра психологик жиҳатдан мақбул нархда экани билан асослашмоқда. У тахминан ўтган йилнинг май ойи ўрталарида шаклланган нархлар оралиғида баҳоланди – 40-60 лей/кг ($2,25-3,37). Бироқ, боғдорчилик корхоналари раҳбарларининг фикрига кўра, июнь ойининг биринчи ҳафтаси охирида Молдова чакана савдосида нархлар бундай даражага тушиши эҳтимолдан йироқ эмас.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!