Бош саҳифаМахсусМолдовада импорт қилинган гилос гўштдан уч баравар қиммат нархда сотилмоқда
Махсус Янгиликлар

Молдовада импорт қилинган гилос гўштдан уч баравар қиммат нархда сотилмоқда

Шу ҳафта бошидан буён Молдова мева-сабзавот бозори, савдо марказларининг айрим ихтисослашган бутиклари ва «уй яқинидаги киоскалар»да илк гилос (Грециядан импорт қилинган) пайдо бўлди. Ушбу маҳсулот учун улгуржи нархлар даражаси ҳали шаклланиб улгурмаган. Ритейлерларнинг баёнотларига қараганда, улар гилоснинг синов партиялари (ўнлаб килограмм)ни  100-130 лей/кг (5,62-7,30 доллар/кг) миқдорида бир нечта улгуржи етказиб берувчилардан сотиб олишди. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари киноя билан қайд этганидек, мева чакана бозорга «уч-тўрт килограммгача гўшт нархида» – 300 лей/кг гача (16,9 доллар/кг) ва ундан юқори баҳода тақдим этилмоқда. Aжабланарлиси шундаки, ушбу нархларга ҳам харидорлар бор, фақат, улар гилосни килограммлаб эмас, граммлаб сотиб олишади.

EastFruit мониторинги бўйича ўтган йили Молдова бозорига мавсумнинг илк импорт гилоси май ойи ўрталарида кириб келди. Ва унинг улгуржи нархи тезда барқарорлашди – 40-60 лей/кг ($ 2.25-3,37).

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон, Тожикистон ва Грузия гилос бозори шарҳи – нархлар, сифат, калибрлар ва истиқбол

Молдова мева етиштирувчилар ассоциацияси маркетологлари 2021 йилда ҳам етказиб бериш географияси кенгайиб, улгуржи етказиб берувчилар сони ошгани сайин эртаги импорт гилоснинг ўртача улгуржи нархи тез пасаяди, деб ҳисоблашади. Қолаверса, «бу борада ҳал қилувчи сўзни ҳали супермаркетлар тармоғи айтмади. Уларнинг аксарияти экзотик меваларнинг йирик импортчилари бўлиб, мамлакатга эртаги гилосни ҳам олиб келишади”. Супермаркетлар тармоқлари импорт қилинган дастлабки гилосни пештахталарга нисбатан арзон нархда қўйиши мумкин, зеро, грек қулупнайи (иссиқхонада етиштирилган) савдоларида ҳам худди шундай бўлди. Эслатиб ўтамиз, Молдова чакана савдо тармоғида илк резавор 2020 йил баҳорининг бошига нисбатан икки баравар арзон нархда таклиф қилинди.

Шу нуқтаи назардан, боғдорчилик корхоналари раҳбарлари биринчи Молдова гилоси июнь ойининг илк ўн кунлигида – ўтган йилгидан атиги бир ҳафта кеч сотувга чиқиши мумкинлигини айтишмоқда. Унинг нархи қандай бўлиши умуман аниқ эмас. Аммо фермерлар биринчи маҳаллий гилоснинг (тўлиқ пишиб етилмаган) нархи импорт қилинган меваларга нисбатан анча паст бўлишини истисно этишмайди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Россия ижтимоий тармоқларида лавлаги ва сабзининг қимматлиги кенг муҳокама қилинмоқда

EastFruit

Молдовада узумдан юқори ҳосил кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда олчанинг нархи қанча ва энг арзон нарх қаерда?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин