Бош саҳифаЯнгиликларМолдовада олхўри нархи кам ҳосил туфайли пасаймаяпти
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Молдовада олхўри нархи кам ҳосил туфайли пасаймаяпти

Молдовада август ойи ўрталаридан бошлаб, олхўрининг «кузги» навлари ҳосилини йиғиб олиш жараёни фаоллашгани сабаб, ушбу меванинг улгуржи нархлари барқарорлашди. Бироқ, шунга қарамай нархлар аста-секинлик билан ўса бошлади. Август ойининг иккинчи ўн кунлиги охирида олхўрининг улгуржи нархлари диапазони 6-7 лей/кг (0,31-0,36 доллар/кг)ни ташкил этди. Яъни, миллий валютада — сўнгги уч йилдаги худди шу даврда бўлгани кабидир.

Одатда, ёз охирида Молдова олхўрисининг Европа Иттифоқи ва МДҲ мамлакатлари бозорларига оммавий экспорти даври бошланади. Бу йил ҳар икки йўналишда олхўрининг фаол экспорти кечикмоқда. Молдовалик трейдерлари учун ҳозирда эмбарго туфайли Россия бозорига ушбу маҳсулотни экспорт қилиш имкони йўқ. Беларусь бозорига етказиб бериш ҳажми ҳам катта эмас, чунки, белорусиялик харидорлар Молдовадан етказиб берувчилар учун қабул қилиб бўлмайдиган шартларни қўймоқда. Мазкур маҳсулот экспорти Руминия ва Польшага амалга ошириляпти, аммо ҳозирча тизимли эмас — нисбатан кичик ҳажмда холос.  Трейдерларнинг фикрига кўра, жараён сентябрь ойининг иккинчи ҳафтасидан бошлаб фаоллашади.

Август ойи охирида Молдова олхўрисининг асосий харидорлари маҳаллий ритейл, шунингдек, консерва (пюре) ишлаб чиқарувчилар ва дистиллаш учун олхўри тайёрловчи руминиялик ишлаб чиқарувчилардир. Саноат олхўрисининг нархи унчалик юқори эмас – тахминан 2,5-3 лей/кг (0,13-0,15 доллар/кг), лекин улар охирги беш йилдаги ўртача кўрсаткичга тенг ёки бироз юқорироқ.

Молдованинг FARM — қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари федерацияси мутахассисларининг прогнозларига кўра, бу йил қурғоқчилик туфайли олхўри ҳосили 70-80 минг тоннадан ошиши даргумон, яъни, ўтган йиллардаги ҳосилдан 20-30 фоизга кам бўлади. Шу билан бирга, мева сақлаш омборларига жойлаштириш учун олхўри фаол равишда сотиб олинмаяпти — жуда катта ноаниқлик мавжуд. Сақлаш учун маҳсулотлар фақат экспорт шартномалари бўйича олиб қўйилади.

EastFruit

East Fruit таҳлилий платформасида чоп қилинган мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат ушбу материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин