Бош саҳифаДолзарбМолдовада гилос нархи кескин тушиб кетди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Молдовада гилос нархи кескин тушиб кетди

Молдова бозорларида 7-10 кун ичида, июнь ойининг биринчи ҳафтаси охирига келиб гилос нархлари 120-150 лей/кг дан 35-45 лей/кг ($1,96-2,52/кг)гача пасайди. Маҳаллий гилоснинг улгуржи нархлари ҳам 25-30 лей/кг ($1,40-1,68/кг)даражасида шаклланди. Ўтган йили Молдовада етиштирилган шундай сифатдаги (диаметри 26 мм гача бўлган) гилослар нархлари худди шу даражада бўлганди. Бироқ, 2020 йил июнь ойининг илк кунларида бозорда ўртача пишган ва кечпишар навлардаги йирик гилос 35 лей/кг ($1,97/кг) нархда етарлича таклиф қилинган.

Шунингдек ўқинг: Молдова фермерлари оқ карам майдонларини нега қисқартирдилар?

Истеъмолчиларнинг кўпчилиги – турли ижтимоий қатламнинг турлича тўлов қобилиятига эга бўлган харидорлар томонидан қабул қилинмагач, “фермер гилослари”нинг очиқдан-очиқ кўтариб юборилган нархлари тушиши кутилган эди. Шунга қарамай, гилос нархининг бундай “қулаши” бироз ҳайрон қолдирди. Боғбонлар ушбу ҳолатни икки хил сабаб билан изоҳламоқдалар.

Биринчидан, “муқобил маҳсулотлар” рўйхати кенгаймоқда. Май охирига келиб Молдова бозорларида данакли мевалар сегментида кўплаб бошқа импорт мевалар таклифлари пайдо бўлди. Булар – ўрик, шафтоли ва бошқа ширали мевалар. Чакана савдо тармоқлари уларнинг нархини Молдованинг кичик фермерлари томонидан мева бозорларига ва дўконларга етказиб берилаётган маҳаллий гилосга нисбатан 10-15 фоиз арзон қилиб қўйдилар.

Иккинчидан, ўртапишар ва кечпишар гилос навларининг етилиш даври яқинлашмоқда. Йирик боғдорчилик корхоналарининг таъкидлашича, ушбу маҳсулот ўн кун, узоғи билан икки ҳафтада сотувга чиқади. Шуниси аниқки, бу вақтга келиб “фермерлик гилослар” таклифи ҳажмлари ҳам ортиб боради.

Бунда, фермерларнинг қайд этишича, кечроқ пишадиган гилоснинг етилиш даврида май охири – июнь бошидаги узоққа чўзиладиган ёғингарчиликлар натижасида мевалар зарар кўрадиган кунлар ҳали келмади. Ҳаддан зиёд намлик эса касалликларнинг тарқалишига олиб келади, бироқ технологик жиҳатдан яхши ривожланган хўжаликлар хавфни бартараф этиб, ноқулай об-ҳаво шароитларига қарамасдан, санитар ишловларни ўтказадилар ва баргларни дорилайдилар. Бу эса ўз навбатида, экспертларнинг фикрига кўра, маҳсулот таннархини 12-14 лей/кг ($0,67-0,78/кг) гача оширади. Шунга қарамай, боғбонлар агротехнологиялар ёрдамида маҳсулотни янада юқорироқ нархларда етказиб беришга умид боғламоқдалар.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Молдовада рақамли агрокутубхона иш бошлади

EastFruit

Ўзбекистонда хандон писта йиғим-терими якунланмоқда, аммо ҳосилнинг чўғи кам

EastFruit

Ўзбекистонда ёнғоқ нархи 25 фоизга юқори

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин