Бош саҳифаДолзарбМолдова тадбиркорлик кооперативи Европадаги энг йирик органик ёнғоқ боғларидан бирини яратди
Долзарб Махсус Янгиликлар

Молдова тадбиркорлик кооперативи Европадаги энг йирик органик ёнғоқ боғларидан бирини яратди

2019 йили Молдованинг CI Nucces (Орхей тумани, Киперчень қишлоғи) номли тадбиркорлик кооперативи қарийб 100 гектар майдонга ёнғоқнинг» Чандлер» навини эккан эди. Ушбу нав бу йил илк ҳосилини беради.

Мазкур лойиҳа кўп жиҳатдан қизиқ. Биринчидан, уни агробизнесга тахминан тенг ер улуши билан кириб келган олтита таъсисчи асос солган классик кооператив амалга оширмоқда. Кооператив доирасида барча қишлоқ хўжалиги участкаларида бир хил технологиялар қўлланади – бир хил турдаги ва бир хил сифатдаги маҳсулотларни етиштиришга асосланиб, ишлаб чиқариш инфратузилмаси ривожланиши учун умумий сармоя киритилади. Истиқболда ягона маркетингга эътибор қаратилади. Илгари Молдова ёнғоқ саноатининг бодом ва фундук етиштириш секторларида ишлаб чиқариш ва маркетинг бўйича ҳамкорлик нисбатан кенг ёйилган эди. Грек ёнғоғи секторида индивидуаллик устунлик қилди: ёки ёпиқ ишлаб чиқариш ва тижорат циклидаги йирик корхоналар ёхуд тайёрловчи-қайта ишловчилар ва савдогарларга боғлиқ бўлган кичик фермер хўжаликлари.

Шунингдек ўқинг: Молдовада ёнғоқ ҳосили бўйича прогноз кўтарилди, лекин ҳосил ҳажми нисбатан паст бўлади

Иккинчидан, CI Nucces кооперативи фаолиятнинг бошиданоқ, профессионал ташкилот – Молдова FARM қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари федерациясининг консалтинг кўмагидан фойдаланди. Ушбу тузилма мутахассислари кооператив таъсисчиларининг экологик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига яроқли ер участкаларини топиши, агротехнологияларни танлаши, бизнес-режалар тайёрлаши ва преференциал молиялаштириш бўйича қидирувларига ҳисса қўшди.

Учинчидан, лойиҳа концепциясида грек ёнғоғи навини танлаш алоҳида ўрин тутади. Бир томондан, «Чандлер» –  грек ёнғоғининг жаҳон бозоридаги сифат эталони ва энг афзали ҳисобланади.

Бошқа томондан, мазкур нав агротехнологиялар даражасида талабчандир. Хусусан, унинг ҳосилдорлиги озуқа ва суғориш режимига боғлиқ. Шу муносабат билан қайд этиш жоизки, FARМ ёрдами билан CI Nucces кооперативи IFAD дастуридан магистрал қувур (Днестр дарёсидан) қурилиши ва сув омбори учун грант ёрдамини олди. Яқин келажакда кооператив боғни томчилатиб суғориш тизими билан жиҳозлаш учун «Livada Moldovei» лойиҳаси линияси бўйича имтиёзли молиялаштирувни қўлга киритади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Молдовада рақамли агрокутубхона иш бошлади

EastFruit

Қозоғистонлик боғбонлар Голландия технологияларини ўзлаштирмоқда (фото)

EastFruit

1,2 килограммлик помидор – Италияда анъанавий помидор нави қайта тикланмоқда (фото)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин