Бош саҳифаЯнгиликларМолдовада ёнғоқ ҳосили бўйича прогноз кўтарилди, лекин ҳосил ҳажми нисбатан паст бўлади
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Молдовада ёнғоқ ҳосили бўйича прогноз кўтарилди, лекин ҳосил ҳажми нисбатан паст бўлади

Ўтган ҳафта, Молдова Республикаси ёнғоқ етиштирувчиларининг йиллик Миллий конференцияси чоғида жорий йилги ёнғоқ ҳосилининг янги прогнози эълон қилинди. Молдова ёнғоқ-мевали экинлар ассоциацияси раиси Олег Тирсинэнинг фикрича, бу йил ёнғоқ ҳосили «ўтган йилги кўрсаткичдан камида 30% юқори бўлади».

Статистик маълумотларга кўра, 2020 йили Молдовада ёнғоқ (қаттиқ қобиқли)нинг ялпи ҳосили қарийб 15 минг тоннани ташкил этган эди. Бу ўтган беш йил мобайнида мамлакатда йиғилган ушбу маҳсулотнинг ўртача ҳажмидан анча паст (қарийб 25 минг тоннага). Ҳосил етишмовчилигига сабаб –  ўтган йили барча турдаги ёнғоқ дарахтларининг камида ярми баҳорги совуқ ва ёзги қурғоқчиликдан жиддий зарар кўрганлигидир. Бу зарарнинг у ёки бу даражадаги таъсири яна бир ёки икки мавсум давомида сезилади.

Эҳтимол, шунинг учун ҳам,  Молдовада ёнғоқ ҳосили ҳатто 30%га юқори бўлса ҳам, у 20 минг тоннадан ошмайди, яъни, кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан ўртача 5 минг тоннага паст бўлади.

Aввалроқ EastFruit август ойининг биринчи ярмида Ёнғоқ етиштирувчилар саноат бирлашмаси аъзолари ўртасида янги ёнғоқ ҳосилини баҳолаш борасида якдил фикр бўлмаганлиги ҳақида хабар берган эди. Ўша пайтдаги прогнознинг оптимистик версияси шундай эди: «2021 йилдаги ҳосил ўтган йилга қараганда 7-10% юқори бўлади». Ёнғоқ етиштирувчилар конференциясида эълон қилинган даражада баҳонинг кўтарилишига август ойидаги яхши об-ҳаво шароити ва йирик ихтисослашган фермер хўжаликларида ёнғоқ етиштиришнинг юқори прогнозлари сабаб бўлмоқда.

Шу билан бирга, уюшма мутахассислари август ойининг иккинчи ярмида ёғингарчилик туфайли ёнғоқ плантацияларида касалликлар тарқалаётганини қайд этишди. Бу ёнғоқ етказиб берувчилар ва уни қайта ишловчиларни маҳсулотни саралаш, сақлаш ва сотишга тайёрлашда янада кўпроқ эътиборли бўлишга ундайди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Нетхауслар ёз фаслида экспорт сифатли бодринг ва помидор етиштириш муаммосига ечим бўлиши мумкин

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин